Ўзбекистон

Ўзбекистонда истеъмол товарлари текшируви: 73 номдаги маҳсулотда камчилик топилди

2026 йилнинг саккиз ойида 60 турдаги 558 номдаги маҳсулот лаборатория экспертизасидан ўтказилди.

Ўзбекистонда истеъмол товарлари текшируви: 73 номдаги маҳсулотда камчилик топилди



Ўзбекистондаги чакана савдо нуқталарида сотилаётган 73 номдаги маҳсулот сифат ва техник талаблар бузилган ҳолда ишлаб чиқарилгани ёки муомалага чиқарилгани аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича, қўмита ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда истеъмол товарларининг сифати ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини текшириш учун мунтазам равишда назорат харидларини амалга оширмоқда. Харид қилинган маҳсулотлар аккредитациядан ўтган лабораторияларда текширилиб, давлат стандартлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги баҳоланади.


Хусусан, 2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида 60 турдаги 558 номдаги маҳсулот лаборатория экспертизасидан ўтказилган. Текширувлар натижасида 73 номдаги маҳсулот белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланган.


Ушбу маҳсулотларни савдо расталаридан қайтариб олиш ва қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш учун тегишли материаллар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига юборилган.


Рақобат қўмитаси истеъмолчилар саломатлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида назорат харидлари давом эттирилишини маълум қилди.

Тошкентда қизамиқ хавфи ортдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкентда қизамиқ хавфи ортдими? Расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда қизамиққа гумон қилинган 290 та ҳолат ва беморлар билан алоқада бўлган 10 мингдан ортиқ шахс рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Асосий вазифа — эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантириш” — Саида Мирзиёева

“Асосий вазифа — эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантириш” — Саида Мирзиёева

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Газсиз қоладиган манзиллар: 20 октябрь куни таъминот вақтинча тўхтатилади

Газсиз қоладиган манзиллар: 20 октябрь куни таъминот вақтинча тўхтатилади

Соат 09:00 дан 18:00 гача йирик газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.