Ўзбекистон

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга компенсация тўлиқ тўлаб берилди

90 нафар жабрланувчи фойдасига жами 82 миллиард сўм компенсация ундириш белгиланган эди.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга компенсация тўлиқ тўлаб берилди



«Док-1 Макс» ва «Амбронол» дори воситалари истеъмоли оқибатида жабрланган оилаларга жами 82 миллиард сўм компенсация тўланиши белгиланган эди. Бугунги кунга қадар 88 нафар жабрланувчига 80 миллиард сўм тўланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.


Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг ижро ҳужжатларига мувофиқ, Мажбурий ижро бюроси 90 нафар жабрланувчи фойдасига жами 82 миллиард сўм компенсация ундириш белгиланганини билдирган.


Бироқ айбдорларнинг хатланган мол-мулкини сотиш жараёни чўзилгани сабабли дастлаб компенсациянинг атиги 20 фоизи — 16,8 миллиард сўми тўланган. Қолган маблағ бир неча йил давомида тўланмай келган.


Шундан сўнг жабрланган оилаларга етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ қоплаш ишларини тезлаштириш бўйича Президент топшириғи берилди. Шу асосда давлат бюджетидан 65,2 миллиард сўм ажратилган.


Вазирлик маълумотига кўра, ҳозиргача вафот этган 72 нафар боланинг оилаларига 72,2 миллиард сўм, даволанган ёки даволанаётган 16 нафар боланинг оилаларига эса 7,8 миллиард сўм тўланган.


Банк карталари билан боғлиқ техник масалалар ҳал этилгач, қолган икки нафар боланинг оила аъзоларига ҳам жами 2 миллиард сўм компенсация тўлаб берилади.


Қайд этилишича, давлат бюджетидан ажратилган 65,2 миллиард сўм айбдорларнинг мол-мулкини сотиш ва улардан маблағ ундириш ҳисобидан республика бюджетига қайтарилади.


Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли ташкилотлар масъуллари республика тиббиёт марказлари шифокорлари билан биргаликда жабрланган оилалардан хабар олиб, болаларга зарур тиббий ҳамда психологик ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.