Жаҳон

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Пентагоннинг ҳисоб-китобига кўра, маблағнинг 60 фоиздан ортиғи ўқ-дориларга сарфланган.

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

 

АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётлари учун сарфлаган харажатлари 47,1 миллиард долларга етди. Пентагоннинг Конгрессга тақдим этган ҳисоботига таяниб, The New York Times нашри хабар берди. Шу билан бирга, Дональд Трамп маъмурияти можаро харажатларини қоплаш ва ҳарбий салоҳиятни тиклаш учун яна 70 миллиард долларгача маблағ сўрамоқда.

 

АҚШ Мудофаа вазирлигининг 16 октябрь ҳолатидаги ҳисоб-китобларига кўра, умумий харажатларнинг 60 фоиздан ортиғи бомбалар, ракеталар ва бошқа ўқ-дорилар харидига сарфланган. Пентагоннинг аввалги ҳисоботи эълон қилинганидан кейинги қарийб олти ҳафта ичида харажатлар яна 3,5 миллиард долларга ошган.

 

Ҳисоботда келтирилишича, АҚШ ҳаво кучлари қирувчи ва бомбардимончи самолётлар эскадронларини қўллаб-қувватлаш учун 7,6 миллиард доллар сарфлаган. Денгиз кучлари Эрон яқинида, жумладан, авианосецларни ўз ичига олган 20 дан ортиқ ҳарбий кемани жойлаштиришга 1,5 миллиард доллар йўналтирган.

 

АҚШ армиясининг минтақадаги қўшинларини сақлаш харажатлари 2,1 миллиард долларни ташкил этган. Бундан ташқари, шикастланган ёки йўқ қилинган жанговар самолётлар ва бошқа ҳарбий техника ўрнини тўлдириш учун 6,1 миллиард доллар сарфланган.

 

Уруш 28 февралда бошланганидан буён ўқ-дориларга жами 29 миллиард доллар йўналтирилган. Нашрнинг ёзишича, бу харажатлар Patriot ҳаво мудофаа ракеталари каби айрим муҳим қурол тизимлари захирасининг камайишига ва АҚШнинг Осиё ҳамда Европадаги ҳарбий қўмондонликларидан ресурсларни қайта тақсимлаш заруратига олиб келган.

 

Шунингдек, минтақада бир неча минг махсус операция кучларини жойлаштириш ва қўллаб-қувватлаш учун 645 миллион доллар сарфланган.

 

The New York Times хабарига кўра, Конгресс вакиллари Пентагон тақдим этган ҳисоб-китоблар айрим харажатларни қамраб олмаган бўлиши мумкинлигини билдирган. Жумладан, ёқилғи ва бошқа эҳтиёжлар учун мўлжалланган 1,5 миллиард доллар ҳисобга киритилмагани айтилган.

 

Ҳисоботда Эрон ҳужумлари оқибатида шикастланган ёки вайрон бўлган АҚШ ҳарбий иншоотларини, жумладан, Баҳрайндаги Манама денгиз базасини тиклаш харажатлари ҳам акс этмаган. Қонун чиқарувчилар ҳисоб-китобига кўра, ушбу объектларни қайта тиклашга қарор қилинса, қўшимча харажатлар ўнлаб миллиард долларга етиши мумкин.

 

Пентагон раҳбари Пит Хегсет ва Трамп маъмурияти уруш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, янги қурол-яроғ ва ҳарбий хизматчилар билан таъминлаш учун 70 миллиард долларгача фавқулодда маблағ сўрамоқда.

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Янги талаб мамлакат фуқаролари ва Тожикистонга ишлаш учун келадиган хорижликларга ҳам тегишли.

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Мамлакат расмийлари виза расмийлаштиришдаги кечикишларни бартараф этиш ва сайёҳлар оқимини ошириш учун учта давлат фуқароларига визасиз режим таклиф қилмоқда.

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

Россия президенти Европанинг Россия энергия ресурсларидан воз кечиш сиёсатини танқид қилди.

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Самолётни 2034 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Вирус Уганда, Нигерия ва Кения каби бошқа Африка давлатларида ҳам қайд этилган.

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

Ҳиндистоннинг шарқий соҳилларига яқинлашаётган Арнаб циклони сабабли минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда.

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Ҳукумат такрорий бошқарув органларини қисқартириш ва ҳудудларни бирлаштириш орқали маъмурий тизимни қайта ташкил этмоқчи.

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Афғонистонда 21 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиши кутилмоқда.