Сиёсат

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

Эрон элчихоналарининг Самарқанд мероси ҳақидаги постлари юзасидан юзага келган дипломатик баҳсга Теҳрон изоҳ берди.

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

 

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бақоий Самарқанднинг тарихий-маданий меросига оид баҳсли постлар ҳамда Ўзбекистон ТИВ томонидан топширилган норозилик нотасига изоҳ берди. Унинг айтишича, айрим Эрон элчихоналари томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган постлар АҚШга мурожаат сифатида ёзилган.

 

Исмоил Бақоийнинг таъкидлашича, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар узоқ тарихга эга ва Теҳрон бу алоқаларга катта аҳамият беради.

 

У икки мамлакатни боғлаб турувчи умумий мерос халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни давом эттириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирган.

 

Шунингдек, Эрон ТИВ вакили айрим дипломатик ваколатхоналар томонидан эълон қилинган, Ўзбекистон томонининг эътирозига сабаб бўлган постларга ҳам тўхталган.

 

«Айрим элчихоналаримиздаги дўстларимиз ўз постларини АҚШ томонига мурожаат сифатида эълон қилишган эди», — деган у.

 

Эслатиб ўтамиз, 23 октябрь куни Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга расмий норозилик нотаси топширилган эди. Бунга Эроннинг бир қатор давлатлардаги элчихоналари X ижтимоий тармоғида Самарқанднинг тарихий-маданий меросини бирёқлама ва сиёсий мазмунда талқин қилувчи постлар эълон қилгани сабаб бўлган.

 

Ўзбекистон ТИВ Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлар мероси ўзбек халқининг кўп асрлик тарихи ва давлатчилик анъаналарининг ажралмас қисми эканини таъкидлаб, тегишли постларни ўчириш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймасликни талаб қилган.

 

Баҳс АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи ва Регистон майдонидан эълон қилган видеомурожаатидан кейин юзага келган. Эроннинг айрим дипломатик ваколатхоналари бунга жавобан Самарқанд меъморчилигини форс ёки Эрон-ислом цивилизацияси мероси билан боғловчи постлар жойлаштирган.

 

Маълумот учун, Эроннинг турли давлатлардаги элчихоналари томонидан Самарқанд ҳақида эълон қилинган постлар кейинчалик ўчириб ташланган.

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Учрашувда икки томонлама келишувлар ижроси ҳамда глобал ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.