Жаҳон

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Белгиланган вақтда кетма-кет икки марта келмаган ташувчиларнинг депозити давлат бюджетига ўтказилади.

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади



2026 йил 9 ноябрдан бошлаб Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги учта назорат-ўтказиш пунктида электрон навбатни банд қилиш учун 20 АЕК, яъни 86 500 тенге миқдорида кафолат пули тўлаш талаб этилади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Давлат даромадлари департаменти маълум қилди.


Янги тартиб халқаро юк ташувчиларга тегишли бўлиб, «Казигурт», «Б. Қонисбаева» ва «Атамекен» назорат-ўтказиш пунктларида амал қилади.


Электрон навбатни банд қилиш учун ташувчининг махсус электрон ҳисобида белгиланган миқдорда маблағ бўлиши керак. Агар транспорт воситаси белгиланган вақтда назорат-ўтказиш пунктига етиб келса, депозит ташувчига автоматик равишда тўлиқ қайтарилади.


Бироқ ташувчи 90 календарь кун ичида белгиланган вақтда кетма-кет икки марта назорат-ўтказиш пунктига келмаса, кафолат пули қайтарилмайди ва давлат бюджетига ўтказилади.


Қозоғистон томони ушбу чора чегара пунктларида сунъий навбатлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва халқаро ташувчиларнинг масъулиятини оширишга қаратилганини билдирди.


Маълумот учун, Қозоғистонда 2026 йилда бир ойлик ҳисоблаш индекси 4 325 тенге этиб белгиланган. Шу сабабли 20 АЕК 86 500 тенгега тенг.

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Ҳалокат вақтида иккала поездда жами 500 дан ортиқ йўловчи бўлган.

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

Қозоғистон президенти халқаро ҳуқуқнинг аҳамияти пасайиши ва БМТ обрўси билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди.

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Пентагоннинг ҳисоб-китобига кўра, маблағнинг 60 фоиздан ортиғи ўқ-дориларга сарфланган.

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Янги талаб мамлакат фуқаролари ва Тожикистонга ишлаш учун келадиган хорижликларга ҳам тегишли.

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Мамлакат расмийлари виза расмийлаштиришдаги кечикишларни бартараф этиш ва сайёҳлар оқимини ошириш учун учта давлат фуқароларига визасиз режим таклиф қилмоқда.

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

Россия президенти Европанинг Россия энергия ресурсларидан воз кечиш сиёсатини танқид қилди.

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Самолётни 2034 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Вирус Уганда, Нигерия ва Кения каби бошқа Африка давлатларида ҳам қайд этилган.