Ўзбекистон

Хориждаги меҳнат стажи Ўзбекистонда пенсия тайинлашда ҳисобга олинади

Бу йил Қирғизистон, Озарбайжон ва Туркия билан иш стажи ва пенсия ҳуқуқини ўзаро тан олиш бўйича битимлар имзоланган.

Хориждаги меҳнат стажи Ўзбекистонда пенсия тайинлашда ҳисобга олинади

 

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда қонуний меҳнат қилаётган фуқароларнинг иш стажини Ўзбекистонда пенсия тайинлашда ҳисобга олиш масаласига эътибор қаратди.

 

Қайд этилишича, хорижда ишлаётган фуқаролар солиқ билан бирга пенсия бадалларини ҳам тўлайди. Бироқ уларнинг чет элдаги меҳнат стажини ватанга қайтгач ҳисобга олиш масаласи тўлиқ ҳал этилмаган.

 

Бу йил Қирғизистон, Озарбайжон ва Туркия билан иш стажи ҳамда пенсия ҳуқуқини ўзаро тан олиш бўйича битимлар имзоланган. Эндиликда Германия, Россия, Япония, Жанубий Корея, Болтиқбўйи ва Болқон давлатлари билан ҳам шундай келишувларга эришиш вазифаси қўйилди.

 

“Уларнинг хориждаги иш стажи ватанга қайтгандан кейин ҳисобга ўтиши, айниқса, пенсия тайинлашда, албатта, инобатга олиниши зарур”, — деди давлат раҳбари.

 

Мутасаддиларга ушбу давлатлар билан музокараларни жадаллаштириб, йил якунига қадар аниқ натижаларга эришиш топширилди.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Шу тариқа йил бошидан буён 3 124 та ижро ҳужжати тамомланган.

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Маълум бўлишича, у турмуш ўртоғи билан низолашиб келган.

“Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди” — Мирзиёев

“Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди” — Мирзиёев

Президент Италияда ишлашга тайёрланаётган ҳамширалар билан учрашиб, ёшларни вақтни бой бермасдан касб ва тил ўрганишга ундади.

Автомобиллар ҳовлидан чиқади, болалар учун жой очилади: Тошкентда янги лойиҳа

Автомобиллар ҳовлидан чиқади, болалар учун жой очилади: Тошкентда янги лойиҳа

Кўп қаватли уйларнинг ички ҳовлиларидаги автотураргоҳларни ташқарига чиқариш режалаштирилмоқда.

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Президент хорижда меҳнат қилаётган юртдошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатнинг доимий вазифаси эканини таъкидлади.