Президент бугун Бухорога боради
Давлат раҳбари ташриф давомида тарихий мерос, туризм, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳалар билан танишади.

Бугун, 3 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида давлат раҳбари тарихий меросни асраш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишлар, шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади.
Икки кунлик ташриф доирасида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишини бошлаш маросимларида иштирок этиш ҳам режалаштирилган.
Шунингдек, вилоятни комплекс ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.








