Ўзбекистон

“Болалик кутиб турмайди”: Саида Мирзиёева Қаршидаги мактаб ва боғча шароити билан танишди

Маълум бўлишича, боғча авария ҳолатида, мактабда эса синфхоналар совуқ, парталар эскирган.

“Болалик кутиб турмайди”: Саида Мирзиёева Қаршидаги мактаб ва боғча шароити билан танишди

 

Саида Мирзиёева Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли боғчанинг шароитлари билан танишди.

 

Маълум бўлишича, боғча авария ҳолатида, мактабда эса синфхоналар совуқ, парталар эскирган. Саида Мирзиёева болалик кутиб турмаслигини таъкидлаб, муаммоларни кечиктирмасдан ҳал қилиш зарурлигини қайд этди.

 

Эски боғча ўрнида 360 ўринли янги ва замонавий мактабгача таълим ташкилоти қурилади. Мактаб биноси таъмирланиб, замонавий лабораториялар, тил ва ижод тўгараклари ташкил этилади. Шунингдек, алоҳида эҳтиёжли болалар учун ҳам қулай шароит яратилади.

 

Саида Мирзиёева Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникумида таҳсил олаётган ёшларнинг интилиши ва келажакка ишончи уни қувонтирганини билдирди.

 

Унинг таъкидлашича, болалар боғчага қўйган илк қадамидан бошлаб, мустақил ҳаётга кириб боргунига қадар муносиб муҳитда таълим-тарбия олиши керак.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.

Наркодўконнинг “закладчик” ва омборчиси ушланди: улар ижарага олинган хонадонда нарколаборатория ташкил этган

Наркодўконнинг “закладчик” ва омборчиси ушланди: улар ижарага олинган хонадонда нарколаборатория ташкил этган

Тезкор тадбирда қарийб 6 килограмм гиёҳвандлик воситаси ва уларни тайёрлаш жиҳозлари олиб қўйилди.

Фаррошларнинг ойлиги берилмаяптими? Метрополитен изоҳ берди

Фаррошларнинг ойлиги берилмаяптими? Метрополитен изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенида ишловчи фаррошларнинг ойлик маошлари кечиктирилаётгани ёки умуман берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бухорода аҳолининг 80 фоизи автомобилда қатнайди: қўшимча 120 та автобус олиб келинади

Бухорода аҳолининг 80 фоизи автомобилда қатнайди: қўшимча 120 та автобус олиб келинади

Вилоятда жамоат транспортини ривожлантириш, аэропорт ва вокзаллар атрофидаги хизматлар сифатини ошириш ҳамда янги турар жой массивларини қуриш топширилди.

“Бундан буён ъкамбағал оила қолмадиʼ деган ҳисобот ўтмайди” — Президент

“Бундан буён ъкамбағал оила қолмадиʼ деган ҳисобот ўтмайди” — Президент

Хорижда кам маошга ишлаётган бухороликлар касбга ўқитилиб, юқори даромадли ишга жойлаштирилади.

Бухорода 300 миллион долларлик аэропорт қурилмоқда: у 20 та самолётга хизмат кўрсатади

Бухорода 300 миллион долларлик аэропорт қурилмоқда: у 20 та самолётга хизмат кўрсатади

Келаси йили Бухородан Малайзия, Индонезия, Кувайт, Миср ва Баҳрайнга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Бухоро ва Самарқанд орасидаги йўл 1,5 соатга қисқариши кутилмоқда

Бухоро ва Самарқанд орасидаги йўл 1,5 соатга қисқариши кутилмоқда

Вилоятда 30 миллиард долларлик янги ташаббуслар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.