Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди
Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.

Ўзбекистон Президенти фармонига мувофиқ, Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими Нематова Наргиза Исамиддиновна “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.
У давлат ва бошқарув идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти ва тараққиётини юксалтиришга қўшаётган ҳиссаси учун тақдирланди.
Шунингдек, ҳудудни комплекс ривожлантириш, замонавий инфратузилмани шакллантириш, муҳим дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлидаги фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги эътироф этилди.








