Жаҳон

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

 

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатда энергетик ичимликлар ишлаб чиқариш ва импорт қилишни тақиқлаш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди. У Вазирлар Маҳкамасига бир ой ичида ушбу масалани ўрганиш, олти ой ичида эса қонунчилик доирасида тегишли тартибга солиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди.

 

Жапаров бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди.

 

Унинг сўзларига кўра, ўтказилган таҳлилларга кўра, 2025 йилда Қирғизистонда энергетик ичимликлар ички истеъмоли 54 миллион 199 минг литрни ёки тахминан 129 миллион банкани ташкил этган. 2026 йилнинг биринчи ярмида эса истеъмол ҳажми 36 миллион 83 минг литрга, яъни қарийб 85,9 миллион банкага етган.

 

2025 йилда мамлакатда 25 миллион 263 минг литр энергетик ичимлик ишлаб чиқарилган. Шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлардан 28 миллион 430 минг литр, бошқа мамлакатлардан эса 1 миллион 239 минг литр маҳсулот импорт қилинган.

 

Жапаровнинг таъкидлашича, энергетик ичимликларни истеъмол қилиш аста-секин ўрганиб қолишга олиб келиши ва одатга айланиши мумкин. Шу сабабли у касалликлар оқибатларига қарши курашиш билан бирга, уларнинг олдини олишга қаратилган чораларни ҳам кўриш зарурлигини билдирган.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, энергетик ичимликлар ишлаб чиқариш ёки импорт қилиш тақиқланса, Қирғизистон буджети тўғридан-тўғри ва билвосита солиқлардан тахминан 1,5 миллиард сом (17,15 миллион доллар) даромад йўқотиши мумкин.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бунгача энг кўп қизил карточкалар сони 36 та бўлган.

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

Компания айрим буюртмаларни бекор қилади, қолганларини эса бошқа омборлардан етказиб беради.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.