Ўзбекистон

Сурхондарёда пиёз нега қимматлашди? Вазирлик нарх ошишига изоҳ берди

Вилоятда пиёзнинг чакана нархи килограмми учун 4 000–4 500 сўмни ташкил этмоқда.

Сурхондарёда пиёз нега қимматлашди? Вазирлик нарх ошишига изоҳ берди

 

Сўнгги кунларда Сурхондарё вилоятида пиёз нархи ошгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бунга маҳсулот етиштиришнинг мавсумий хусусияти, бошқа ҳудудлардан ташиб келтириш харажатлари ва савдо устамаси таъсир қилаётганини маълум қилди.

 

Вазирлик маълумотига кўра, 2026 йилда Ўзбекистонда 1,5 миллион тонна пиёз етиштириш режалаштирилган. Бу аҳолининг тиббий меъёрлар асосидаги истеъмол талабидан 400 минг тонна ёки 35 фоизга кўп.

 

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида Сурхондарё вилоятида 387,1 минг тонна пиёз етиштирилган. Унинг 120 минг тоннаси аҳоли истеъмолига йўналтирилган, 46 минг тоннаси экспорт қилинган, қолган қисми эса республиканинг бошқа ҳудудларига етказиб берилган.

 

Вазирлик изоҳига кўра, Сурхондарёнинг тупроқ-иқлим шароити пиёзни асосан эрта муддатларда, яъни апрель–май ойларида етиштиришга мос. Кузда экиладиган кечки пиёз эса ёзги юқори ҳароратнинг салбий таъсири сабабли катта майдонларда етиштирилмайди.

 

Айни пайтда 2026 йил ҳосили учун етиштирилган пиёз далаларда қолмаган. Шу сабабли вилоят бозорларидаги талабни қондириш учун Жиззах ва Самарқанддан пиёз олиб келинмоқда.

 

Транспорт харажатлари ҳам маҳсулот нархига таъсир қилмоқда. Хусусан, ушбу вилоятлардан Сурхондарёга бир килограмм юкни етказиш 350–370 сўмга тушади. 20 тонна юкни ташиш харажати 7 миллион сўмгача, 10 тонна юкни ташиш эса 3,8–4 миллион сўмгача етади.

 

Вазирлик келтирган маълумотларга кўра, Жиззахда пиёзнинг бир килограмми деҳқонлардан 2 600–3 300 сўмдан, Самарқандда эса 2 800–3 000 сўмдан харид қилинмоқда. Транспорт харажатлари қўшилгач, маҳсулотнинг Сурхондарёга етказиб бериш таннархи 2 950–3 650 сўмни ташкил этмоқда. Денов туманига етказилганда эса бу кўрсаткич 3 400–3 500 сўмга етади.

 

Ҳозирда Сурхондарё бозорларида пиёзнинг чакана нархи бир килограмми учун 4 000–4 500 сўм атрофида шаклланган. Вазирлик таҳлилига кўра, айрим ҳолатларда маҳсулотнинг харид ва етказиб бериш таннархи билан сотув нархи ўртасидаги фарқ 1 550 сўм ёки 52,5 фоизни ташкил қилмоқда. Бунда олиб-сотар тадбиркорларнинг савдо маржаси 25–50 фоизгача етаётгани ҳам нарх шаклланишидаги омиллардан бири сифатида қайд этилган.

 

Шунингдек, 2025 йил ноябридан 2026 йил октябрига қадар республика бўйича пиёзнинг ўртача чакана нархи бир килограмми учун 2 552 сўмни ташкил этган.

 

Вазирлик маълумотида 2026 йилда бир гектар майдонда пиёз етиштириш учун ўртача 65,5 миллион сўм харажат сарфланиши, ҳосилдорлик эса 35 тоннага етиши кутилаётгани қайд этилган. Бунда бир тонна пиёзнинг етиштириш таннархи 1 миллион 870 минг сўмни ташкил қилади.

 

Айни пайтда 2026–2027 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун республика бўйича 102,8 минг тонна пиёз захирага жамғарилмоқда. Шундан 2 750 тоннаси Сурхондарё вилояти ҳиссасига тўғри келади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пиёзни захирадан ички бозорга чиқариш ва махсус савдо расталарида арзонлаштирилган нархларда сотиш имкониятлари мавжудлигини билдирди. Бу чоралар нархлар барқарорлигини сақлашга хизмат қилиши таъкидланган.

 

Вазирлик, шунингдек, пиёзни қимматроқ сотиш мақсадида бозорга чиқармай ушлаб туришга ундаш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаслигини қайд этди. Чунки маҳсулот узоқ сақланганда вазнини йўқотиши ва сифати бузилиши мумкин.

Янги йилга тайёргарлик ортидан яширин юк: Наманганда 300 мингдан ортиқ пиротехника аниқланди

Янги йилга тайёргарлик ортидан яширин юк: Наманганда 300 мингдан ортиқ пиротехника аниқланди

10 турдаги пиротехника воситасини ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди.

Газ “заправка”ларига янги талаб: маиший газ баллонларини тўлдирган заправкалар жаримага тортилади

Газ “заправка”ларига янги талаб: маиший газ баллонларини тўлдирган заправкалар жаримага тортилади

Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун янги жавобгарлик чоралари белгиланди.

5 минг доллар эвазига “Умра” ваъдаси: Самарқандда фирма ходими ушланди

5 минг доллар эвазига “Умра” ваъдаси: Самарқандда фирма ходими ушланди

Фирма тегишли лицензияга эга бўлмаган.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.