Ўзбекистон

Янги йилга тайёргарлик ортидан яширин юк: Наманганда 300 мингдан ортиқ пиротехника аниқланди

10 турдаги пиротехника воситасини ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди.

Янги йилга тайёргарлик ортидан яширин юк: Наманганда 300 мингдан ортиқ пиротехника аниқланди

 

Наманган вилоятида 301 минг 462 дона пиротехника воситасини Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳолат Наманган вилояти божхона бошқармасининг «Учқўрғон» чегара божхона пости ходимлари томонидан Контрабандага қарши курашиш бўлими, ДХХ, ИИБ ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда аниқланган.

 

Қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуаси орқали текширилганида, тиркаманинг пол қисми тагига яширилган хорижда ишлаб чиқарилган 10 турдаги жами 301 462 дона пиротехника воситаси аниқланган.

 

Шунингдек, транспорт воситасидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 140 касетада 700 дона “Стекловидное тело” номли тиббий дори воситаси ҳам топилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Газ “заправка”ларига янги талаб: маиший газ баллонларини тўлдирган заправкалар жаримага тортилади

Газ “заправка”ларига янги талаб: маиший газ баллонларини тўлдирган заправкалар жаримага тортилади

Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун янги жавобгарлик чоралари белгиланди.

5 минг доллар эвазига “Умра” ваъдаси: Самарқандда фирма ходими ушланди

5 минг доллар эвазига “Умра” ваъдаси: Самарқандда фирма ходими ушланди

Фирма тегишли лицензияга эга бўлмаган.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.