Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди
Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь кунлари Остона шаҳрида бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси хавфсизликка хавф солаётган янги технологик хатар ва таҳдидларга қарши курашиш масалалари бўйича Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.
Маълумот ўрнида, Ақаба жараёни 2015 йилда Подшоҳ Абдулла II томонидан илгари сурилган халқаро ташаббус бўлиб, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда хавфсизликни таъминлаш соҳасида тажриба алмашиш ва қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қаратилган.








