Ўзбекистон

Аҳоли учун ажратилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди: газ таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига газ ва кўмир етказиб бериш устидан назорат кучайтирилади.

Аҳоли учун ажратилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди: газ таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

 

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш, уларни ташиш ва тақсимлаш жараёнларида талон-торожлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича назорат кучайтирилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов иштирокида ўтказилган йиғилишда ушбу йўналишдаги ишлар муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилган. Унда ички ишлар органларининг соҳавий ва ҳудудий хизматлари раҳбарлари, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари мутасаддилари ҳамда LPG-Trade МЧЖ масъуллари қатнашган.

 

Йиғилишда суюлтирилган газ баллонларини аҳолига белгиланган график асосида етказиб бериш, ажратилган ресурслар ҳисобини юритиш ва ташиш ҳамда тарқатиш жараёнларида шаффофликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, истеъмолчилардан асоссиз тўловлар талаб қилиш ёки маҳсулотни белгиланган меъёрдан кам етказиб бериш каби ҳолатларга йўл қўймаслик зарурлиги таъкидланган.

 

Йиғилишда ўтган бир ой давомида энергетика ресурсларини тақсимлаш ва етказиб бериш жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарликлар натижалари ҳам кўриб чиқилган.

 

Жумладан, кўмир маҳсулотларини ноқонуний сақлаш ва сотиш билан боғлиқ 16 та ҳолат аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича жами 333 тонна 540 килограмм кўмир ноқонуний муомаладан мусодара қилиниб, аҳолининг эҳтиёжлари учун етказилган.

 

Суюлтирилган газни ноқонуний сақлаш ва сотиш билан боғлиқ 374 та ҳолат ҳам аниқланган. Натижада 9 139 дона газ баллони ҳамда 92 тонна 936 килограмм суюлтирилган газ мусодара қилинган. Ҳозирда ушбу маҳсулотларни аҳоли истеъмолига қайтариш чоралари кўрилмоқда.

 

Шунингдек, октябрь ойида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Самарқанд вилоятида аҳоли истеъмоли учун ажратилган газни талон-торож қилиш ҳолати аниқланган.

 

Терговга оид маълумотларга кўра, «Пастдарғомтумангаз» газ таъминоти корхонаси ходимлари олдиндан жиноий тил бириктириб, махсус транспорт воситалари ёрдамида аҳоли учун ажратилган углеводород газига тўлдирилган маиший баллонларни талон-торож қилган. Ҳолат бўйича қиймати 32 миллион сўмлик жами 3 тонна 100 килограмм углеводород газ маҳсулоти мусодара қилинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан корхона ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «в» банди — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда иш доирасида бошқа тафсилотлар аниқланмоқда.

 

Йиғилиш якунида ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ва ҳамкор ташкилотлар мутасаддиларига қўшимча вазифалар юклатилган.

 

Хусусан, ҳудудларда газ ва кўмир таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, энергетика маҳсулотларини темирйўл орқали ташишда юкларнинг бутлиги ва манзилга етказилишини назорат қилиш топширилган.

 

Бундан ташқари, газ ва кўмир ташувчи транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, газ тўлдириш шохобчалари, омборлар ҳамда тақсимлаш базаларида қўриқлаш чораларини кучайтириш ва моддий бойликларнинг талон-торож қилинишига йўл қўймаслик бўйича топшириқлар берилган.

Буюртма асосида одам ўғирлаш: Тошкентда икки гумонланувчи ушланди

Буюртма асосида одам ўғирлаш: Тошкентда икки гумонланувчи ушланди

Уларнинг телефонидан яна бир фуқарони электрошокер ёрдамида олиб қочиш режасига оид ёзишмалар топилган.

Бекатларда кутиш вақти узаймоқда: Тошкентда автобуслар нега кечикмоқда?

Бекатларда кутиш вақти узаймоқда: Тошкентда автобуслар нега кечикмоқда?

Транспорт бошқармаси  автобусларнинг ҳаракат интервали нега бузилаётганига изоҳ берди.

Тошкентда одам ўғирлашга уриниш: икки киши ушланди

Тошкентда одам ўғирлашга уриниш: икки киши ушланди

Улар бир фуқарони мажбуран автомашинага ўтқазиб олиб кетган, шунингдек, яна бир кишини электрошокер ёрдамида ҳушсизлантириб бўлса ҳам олиб келиш ҳақида топшириқ олган.

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган видео: Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган видео: Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Актрисанинг кўча ва бекат атрофида тасвирга олган видеоси ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлганди.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь кунлари Остона шаҳрида бўлади.

Учтепадаги чақнаш сабаблари ўрганилмоқда: прокуратура текширув олиб бормоқда

Учтепадаги чақнаш сабаблари ўрганилмоқда: прокуратура текширув олиб бормоқда

Ҳодисада бир киши жароҳатланган эди.

Мовароуннаҳрдан Ўмонгача: Ўзбекистон ислом цивилизацияси мероси бўйича халқаро мулоқот кўламини кенгайтирмоқда

Мовароуннаҳрдан Ўмонгача: Ўзбекистон ислом цивилизацияси мероси бўйича халқаро мулоқот кўламини кенгайтирмоқда

Маскатда Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги тарихий-маданий алоқаларга бағишланган халқаро симпозиум ўтказилди. Унда 250 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.

Ўзбекистон пахтачилигида тарихий рекорд: илк бор 5 млн тоннадан ортиқ ҳосил етиштирилди

Ўзбекистон пахтачилигида тарихий рекорд: илк бор 5 млн тоннадан ортиқ ҳосил етиштирилди

Ҳосилнинг 85 фоизи 3 мингдан ортиқ замонавий пахта териш машинаси ёрдамида йиғиб олинган.