Ўзбекистон

Тошкентда одам ўғирлашга уриниш: икки киши ушланди

Улар бир фуқарони мажбуран автомашинага ўтқазиб олиб кетган, шунингдек, яна бир кишини электрошокер ёрдамида ҳушсизлантириб бўлса ҳам олиб келиш ҳақида топшириқ олган.

Тошкентда одам ўғирлашга уриниш: икки киши ушланди

Тошкент шаҳрида буюртма асосида одам ўғирлашга уринишда гумонланган икки нафар шахс қўлга олинди. Улар бир фуқарони автомашинада мажбуран олиб кетган, бироқ жабрланувчи қаршилик кўрсатиб, қочишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, фуқаро номаълум шахслар томонидан автомашинада олиб қочилгани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу ҳолатга алоқадорликда гумон қилинган икки киши ушланган.

 

Терговга қадар текширув давомида гумонланувчиларнинг 2003 ва 1998 йилларда Тошкент шаҳрида туғилгани, аввал Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан судлангани аниқланган.

 

Уларнинг фойдаланишидаги автомобиль кўздан кечирилганда, юкхонасидан ўткир тиғли болта топилган ва процессуал тартибда расмийлаштирилган.

 

ИИВ маълумотига кўра, гумонланувчиларнинг мобил телефонлари текширилганда, Теlegram орқали буюртмачи билан олиб борилган ёзишмалар аниқланган. Уларда биринчи фуқарони қандай бўлмасин буюртмачининг олдига олиб бориш топшириғи берилгани маълум бўлган.

 

Бундан ташқари, ёзишмаларда яна бир фуқарони ҳам мажбуран олиб келиш талаби бўлган. Агар у қаршилик кўрсатса, бўйнига электрошокер билан зарба бериб, ҳушсизлантириш эвазига бўлса ҳам манзилга етказиш кўрсатмаси берилгани қайд этилган.

 

Вазирлик эълон қилган видеода гумонланувчилардан бири электрошокер ҳақидаги гапларни ҳазил тариқасида ёзганини айтган. Бироқ ИИВ маълумотига кўра, улар иккинчи фуқарони ишхонаси олдида қарийб тўрт соат кутган. Унинг хизмат сафарига кетганини билгач, режани бошқа кунга қолдирган.

 

Ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми «б» ва «в» бандлари (оғирлаштирувчи ҳолатларда одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ички ишлар вазирлиги фуқароларни товламачилик, зўравонлик ва таҳдид орқали пул талаб қилиш ёки турли хизматларни мажбуран текинга бажартириш ҳолатларига дуч келганда, ички ишлар органларига мурожаат қилишга чақирди. Бундай мурожаатларда фуқаронинг шахси сир сақланиши таъкидланган.

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган видео: Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган видео: Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Актрисанинг кўча ва бекат атрофида тасвирга олган видеоси ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлганди.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь кунлари Остона шаҳрида бўлади.

Учтепадаги чақнаш сабаблари ўрганилмоқда: прокуратура текширув олиб бормоқда

Учтепадаги чақнаш сабаблари ўрганилмоқда: прокуратура текширув олиб бормоқда

Ҳодисада бир киши жароҳатланган эди.

Мовароуннаҳрдан Ўмонгача: Ўзбекистон ислом цивилизацияси мероси бўйича халқаро мулоқот кўламини кенгайтирмоқда

Мовароуннаҳрдан Ўмонгача: Ўзбекистон ислом цивилизацияси мероси бўйича халқаро мулоқот кўламини кенгайтирмоқда

Маскатда Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги тарихий-маданий алоқаларга бағишланган халқаро симпозиум ўтказилди. Унда 250 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.

Ўзбекистон пахтачилигида тарихий рекорд: илк бор 5 млн тоннадан ортиқ ҳосил етиштирилди

Ўзбекистон пахтачилигида тарихий рекорд: илк бор 5 млн тоннадан ортиқ ҳосил етиштирилди

Ҳосилнинг 85 фоизи 3 мингдан ортиқ замонавий пахта териш машинаси ёрдамида йиғиб олинган.

51 туп дарахт кесилди, 5 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди: қурилиш компаниясига чора кўрилди

51 туп дарахт кесилди, 5 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди: қурилиш компаниясига чора кўрилди

Шунингдек, 396 млн сўмлик зарарни қоплаш ва 5 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилди.

Чиптасиз юриш ҳолатлари кўпайди: 6 кунда 2 152 та баённома расмийлаштирилди

Чиптасиз юриш ҳолатлари кўпайди: 6 кунда 2 152 та баённома расмийлаштирилди

Тошкентда 8 та автобус йўналиши назоратга олинди.

Белгиланган меъёр бузилди: Тошкент аэропортида 1 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди

Белгиланган меъёр бузилди: Тошкент аэропортида 1 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди

Аэропортда хориждан келган йўловчиларнинг юклари ва шахсий буюмлари текширилганда, жами 691 грамм заргарлик буюмлари аниқланди.