Ўзбекистон

Бекатларда кутиш вақти узаймоқда: Тошкентда автобуслар нега кечикмоқда?

Транспорт бошқармаси  автобусларнинг ҳаракат интервали нега бузилаётганига изоҳ берди.

Бекатларда кутиш вақти узаймоқда: Тошкентда автобуслар нега кечикмоқда?

 

Тошкент шаҳрида автобусларни кутиш вақти узайгани ҳамда жамоат транспорти ҳаракати белгиланган интервалларга мувофиқ эмаслиги юзасидан йўловчилар томонидан эътирозлар билдирилмоқда. Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси мазкур ҳолатга изоҳ берди.

 

Бошқарма маълумотига кўра, айни вақтда пойтахтнинг Шаҳрисабз, Амир Темур шоҳ кўчаси ҳамда Янги Сергели кўчаларида жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлаклар (BRТ)ни ташкил этиш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Ушбу ишлар доирасида умумий узунлиги 5,09 километр бўлган йўл қисмларида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан:

  • Шаҳрисабз кўчасининг 1 километрлик қисмида;

  • Амир Темур шоҳ кўчасининг 2,73 километрлик қисмида. Шундан 1,43 километри биринчи, 1,3 километри эса иккинчи босқични ташкил этади;

  • Янги Сергели кўчасининг 1,36 километрлик қисмида.

 

Бошқарма тушунтиришича, қурилиш-монтаж ишлари сабаб айрим йўл участкаларида транспорт воситалари ҳаракатига вақтинчалик чекловлар киритилган. Бу эса пойтахтнинг қатор кўчаларида тирбандликлар ортишига олиб келмоқда.

 

Айниқса, эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда транспорт оқимининг кўпайиши автобусларнинг белгиланган ҳаракат жадвали ва интервалларига риоя этишида кечикишларни юзага келтирмоқда. Натижада айрим йўналишларда автобуслар орасидаги ҳаракат оралиғи узайиб, йўловчиларнинг бекатларда кутиш вақти ортмоқда.

 

Бошқарма қайд этишича, қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, йўлларда транспорт воситаларининг одатий ҳаракати тиклангач, мавжуд тирбандликлар камаяди. Шундан сўнг автобуслар ҳаракати ҳам белгиланган жадвал асосида барқарорлашади.

Буюртма асосида одам ўғирлаш: Тошкентда икки гумонланувчи ушланди

Буюртма асосида одам ўғирлаш: Тошкентда икки гумонланувчи ушланди

Уларнинг телефонидан яна бир фуқарони электрошокер ёрдамида олиб қочиш режасига оид ёзишмалар топилган.

Аҳоли учун ажратилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди: газ таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Аҳоли учун ажратилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди: газ таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига газ ва кўмир етказиб бериш устидан назорат кучайтирилади.

Тошкентда одам ўғирлашга уриниш: икки киши ушланди

Тошкентда одам ўғирлашга уриниш: икки киши ушланди

Улар бир фуқарони мажбуран автомашинага ўтқазиб олиб кетган, шунингдек, яна бир кишини электрошокер ёрдамида ҳушсизлантириб бўлса ҳам олиб келиш ҳақида топшириқ олган.

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган видео: Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган видео: Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Актрисанинг кўча ва бекат атрофида тасвирга олган видеоси ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлганди.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь кунлари Остона шаҳрида бўлади.

Учтепадаги чақнаш сабаблари ўрганилмоқда: прокуратура текширув олиб бормоқда

Учтепадаги чақнаш сабаблари ўрганилмоқда: прокуратура текширув олиб бормоқда

Ҳодисада бир киши жароҳатланган эди.

Мовароуннаҳрдан Ўмонгача: Ўзбекистон ислом цивилизацияси мероси бўйича халқаро мулоқот кўламини кенгайтирмоқда

Мовароуннаҳрдан Ўмонгача: Ўзбекистон ислом цивилизацияси мероси бўйича халқаро мулоқот кўламини кенгайтирмоқда

Маскатда Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги тарихий-маданий алоқаларга бағишланган халқаро симпозиум ўтказилди. Унда 250 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.

Ўзбекистон пахтачилигида тарихий рекорд: илк бор 5 млн тоннадан ортиқ ҳосил етиштирилди

Ўзбекистон пахтачилигида тарихий рекорд: илк бор 5 млн тоннадан ортиқ ҳосил етиштирилди

Ҳосилнинг 85 фоизи 3 мингдан ортиқ замонавий пахта териш машинаси ёрдамида йиғиб олинган.