Жаҳон

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

У ўз ишидан мамнунлигини ва президент учун ишлаш доим режасида бўлганини айтган.

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

 

АҚШ Давлат котиби ва Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Марко Рубио Дональд Трамп маъмуриятидан кетишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. У президент учун ишлаш ҳар доим режасида бўлганини ва ҳозирги фаолиятидан мамнунлигини айтган.

 

Рубио бу ҳақда The New York Times нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

 

«Ростини айтсам, бу миш-мишлар қаердан келаётганини билмайман. Мен қилаётган ишимни яхши кўраман. Бундан ташқари, улар менинг ишдан кетишим ҳақида гапиришганда, доим куламан. Мен: «Аниқ қайси лавозимдан?» деб сўрайман», — деган у.

 

Суҳбат давомида Давлат котиби 2028 йилги президентлик сайловларида номзод бўлиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортган.

 

«Мен энди 2028 йил ҳақида гапирмайман. Шунчаки гапирмайман», — деган Рубио.

 

Аввалроқ у вице-президент Ж.Д. Вэнс президентликка номзодини қўйишга қарор қилса, уни қўллаб-қувватлашини билдирган эди. 2025 йил июль ойида Рубио Вэнсни 2028 йилги сайловларда Республикачилар партиясидан номзод бўлиш учун «аъло номзод» деб атаган.

 

АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2028 йил 7 ноябрда бўлиб ўтиши белгиланган. Янги сайланган президентнинг инаугурацияси эса 2029 йил 20 январда ўтказилади.

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ўқитувчи ҳам бор.

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.