Жаҳон

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ўқитувчи ҳам бор.

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

 

Туркиянинг Афёнкараҳисар вилоятида содир бўлган қуролли ҳужум оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, яна бир киши оғир жароҳат олди. Ҳодиса юзасидан кенг қамровли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Афёнкараҳисар вилояти губернаторлиги маълумотига кўра, қуролли ҳужум 5 ноябрь, пайшанба куни кечқурун вилоятдаги учта қишлоқда содир бўлган. Қурбонларнинг жасадлари Иҳсание туманидаги Юкаритандир, Кийир ва Аязини қишлоқларидан топилган.

 

Аnadolu ахборот агентлиги хабар беришича, Юкаритандир қишлоғидаги йўлда ўқотар қуролдан жароҳатланган икки аёл аниқланган. Улар шифохонага олиб кетилганига қарамай, вафот этган. Кийир қишлоғида яна уч кишининг, Аязини қишлоғида эса уч кишининг жасади топилган. Қурбонлар орасида икки нафар ўқитувчи ҳам борлиги хабар қилинган.

 

Вилоят ҳокимлиги баёнотида ҳужум оқибатида жами саккиз нафар фуқаро ҳалок бўлгани ва бир киши оғир жароҳат олиб, шифохонага ётқизилгани тасдиқланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумчи насосли милтиқдан фойдаланган ва воқеа жойидан қизил автомобилда қочиб кетган. Шундан сўнг жандармерия ҳужум содир бўлган ҳудудлардаги кириш ва чиқиш йўлларини назоратга олиб, гумондорни қидириш бўйича кенг кўламли операция бошлаган.

 

Кейинчалик Эскишеҳир вилояти губернаторлиги шаҳарда гумондор қўлга олинганини маълум қилган.

 

Ҳозирда ҳужумнинг барча тафсилотлари, жумладан, унинг сабаблари ва гумондорнинг мақсадлари аниқланмоқда.

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.