Жаҳон

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

 

АҚШ Давлат департаменти Эроннинг ядровий дастури ҳақида муҳим маълумот тақдим этган шахсларга 20 миллион долларгача мукофот берилишини эълон қилди.

 

Мукофот Давлат департаментининг «Адолат учун мукофотлар» дастури доирасида таклиф этилмоқда. У Эроннинг ядровий дастурига тегишли объектлар ва ускуналар, уларнинг жойлашуви ҳамда кўчирилиши, шунингдек, ушбу фаолиятга алоқадор ходимлар ҳақидаги маълумотларни қамраб олади.

 

Департамент баёнотида Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) 2025 йилда Эрон уранни 60 фоизгача бойитганини қайд этгани айтилган. Бу ядровий қурол ишлаб чиқариш учун зарур деб ҳисобланадиган 90 фоизлик даражадан паст.

 

АҚШ Давлат департаментининг таъкидлашича, Эрон ядровий қуролга эга бўлмаган давлатлар орасида уранни бундай юқори даражада бойитаётган ягона мамлакат ҳисобланади. Баёнотда мутахассислар бойитиш жараёни давом этса, мавжуд миқдор бир нечта ядровий қурол учун етарли бўлиши мумкинлигини билдиргани ҳам қайд этилган.

 

Шунингдек, АҚШ томони Эроннинг МАГАТЭ кафолатлари бўйича мажбуриятларига риоя қилмаслиги агентликнинг центрифугалар каби муҳим компонентларнинг ишлаб чиқарилиши ва захиралари ҳақидаги маълумотлар узлуксизлигини йўқотишига сабаб бўлганини таъкидлаган.

 

Эрон эса ядровий қурол яратишга интилмаслигини бир неча бор билдирган. Теҳрон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага содиқлигини таъкидлаб келади. АҚШ эса Эронни ўз халқаро мажбуриятларини бузишда айблаб келмоқда.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

Дастлабки маълумотларга кўра, оролга иккита ракета тушган.

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Вагонлардан биридаги вентиляторда қисқа туташув юзага келгани ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти унинг шаънига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатиб, бундай қилмасликни сўради.

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Агар қонунбузарлик тасдиқланса, TikTok жаримага тортилиши мумкин.

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон 21 ёшли фуқароси Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинганини билдирди.

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий маъмурият ҳужум юзасидан қарама-қарши маълумот берган.