“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров
Қирғизистон президенти унинг шаънига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатиб, бундай қилмасликни сўради.

6 ноябрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров Чуй вилоятининг Сокулук тумани аҳолиси билан учрашуви чоғида унинг шарафига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатган. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашув давомида аёл дастлаб президентга ўз илтимосини билдирган. Шундан сўнг у давлат раҳбарига бағишланган шеър ўқиш ниятида эканини айтган.
Бироқ Садир Жапаров аёлдан шеър ўқимасликни сўраган. У бундай чиқиш нотўғри таассурот уйғотиши мумкинлигини тушунтирган.
“Ҳукуматни мақтаманг. Бу билан сиз мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз. Кейин бошқалар мени мақташ учун ънавбатчиʼ фуқароларни тўплаганимни айтишади”, — деган Қирғизистон президенти.
Жапаровнинг таъкидлашича, у жамоатчилик билан учрашувларда фуқаролар томонидан омма олдида мақталишни истамайди. Акс ҳолда, бундай тадбирларга одамлар президентни мадҳ этиш учун атайлаб таклиф қилинаётгандек таассурот пайдо бўлиши мумкин.







