Жаҳон

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

Дастлабки маълумотларга кўра, оролга иккита ракета тушган.

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган



АҚШ кучлари Ҳурмуз бўғозидаги Эроннинг Қешм оролида жойлашган зенит-ракета иншоотига зарба берди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Флоридада журналистлар билан учрашув чоғида маълум қилган.


Трампнинг айтишича, зарба 6 ноябрь куни кечқурун берилган ва натижада Эроннинг ҳаво мудофаасига тегишли объект йўқ қилинган.


«Мен бу ҳақда гапиришни истамайман. Биз кичик зарбалар бермоқдамиз, аммо улар самарали. Улар у ерга кичик зенит қуролини ўрнатдилар ва биз уни тахминан 15 дақиқада, эҳтимол беш дақиқада йўқ қилдик», — деган АҚШ президенти.


Эрон ОАВлари тунда Қешм оролида бир нечта портлаш содир бўлганини хабар қилган. Tasnim агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, оролга иккита ракета тушган.


Тахминан бир соат ўтиб, Эрон армияси матбуот хизмати Қешм ороли осмонида Американинг MQ-9 дрони тутиб олинганини маълум қилган. Эрон томонининг билдиришича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва зарар етмаган.


Axios нашрининг қайд этишича, АҚШнинг зарбаси Қешм оролидан Америка ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётига ракета учирилганидан кейин амалга оширилган.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Fox News АҚШ 9 ноябрь куни Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Вагонлардан биридаги вентиляторда қисқа туташув юзага келгани ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти унинг шаънига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатиб, бундай қилмасликни сўради.

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Агар қонунбузарлик тасдиқланса, TikTok жаримага тортилиши мумкин.

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон 21 ёшли фуқароси Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинганини билдирди.

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий маъмурият ҳужум юзасидан қарама-қарши маълумот берган.

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Унинг соф бойлиги сўнгги ҳафтада 90 миллиард долларга қисқарган.

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

Оқ уйда 4–5 ноябрь кунлари Дональд Трамп ва миллий хавфсизлик жамоаси Эронга зарбаларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Учрашувда Олешки шаҳридаги гуманитар операция ва икки давлат билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.