Жаҳон

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади



Россия президенти Владимир Путин Россия, АҚШ ва Украина делегациялари ўртасидаги уч томонлама музокаралар 10 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларида бошланишини тасдиқлади. Учрашув Абу-Дабида бўлиб ўтиши режалаштирилган.


“Кейинги ҳафта, сешанба куни Бирлашган Араб Амирликларида Украина масаласи бўйича уч томонлама музокаралар бошланиши режалаштирилган”, — деди Путин Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан ўтказилган йиғилишда.


Россия президенти музокараларни ташкил этишда кўрсатган ёрдами учун БАА раҳбариятига миннатдорлик билдирган. Шунингдек, учрашувда иштирок этадиган Россия вакилларини олдиндан таклиф қилганини маълум қилган.


Россия делегациясига президент ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилиши кутилмоқда. Музокараларга, шунингдек, ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари, Россия Қуролли кучлари Бош штаби вакиллари жалб этилган.


Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ва АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткоффнинг маълум қилишича, музокаралар 10–11 ноябрь кунлари давом этиши кутилмоқда.


Учрашув кун тартибидан ҳудудий масалалар, ён беришлар, урушдан кейинги хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар ўрин олиши мумкин.

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

Дастлабки маълумотларга кўра, оролга иккита ракета тушган.

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Вагонлардан биридаги вентиляторда қисқа туташув юзага келгани ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти унинг шаънига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатиб, бундай қилмасликни сўради.

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Агар қонунбузарлик тасдиқланса, TikTok жаримага тортилиши мумкин.

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон 21 ёшли фуқароси Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинганини билдирди.

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий маъмурият ҳужум юзасидан қарама-қарши маълумот берган.

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Унинг соф бойлиги сўнгги ҳафтада 90 миллиард долларга қисқарган.

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

Оқ уйда 4–5 ноябрь кунлари Дональд Трамп ва миллий хавфсизлик жамоаси Эронга зарбаларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.