Жаҳон

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Вагонлардан биридаги вентиляторда қисқа туташув юзага келгани ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди



Ҳиндистоннинг Панжоб штатида Karmabhoomi Express тезюрар йўловчи поездининг тўртта вагонида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса вақтида поезд Амритсар томон ҳаракатланаётган бўлган. Бу ҳақда The New Indian Express хабар берди.



Маълумотларга кўра, ёнғин Sarai Banjara темир йўл станцияси яқинида юз берган. Ёнғин аниқлангач, хавфсизлик тизими ишга туширилган ва поезд зудлик билан тўхтатилган. Йўловчилар вагонларни тарк этишга мажбур бўлган, айримлари эса ҳаракатланаётган поезддан сакраб тушган.



Воқеа жойига полиция ва ўт ўчириш хизмати ходимлари етиб келиб, ёнғинни ўчириш ишларини бошлаган. Шимолий темир йўлнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Ҳиманшу Шекҳар Упадҳяйнинг айтишича, тегишли хизматлар ҳодиса жойида иш олиб борган.



Амбала темир йўл бўлими бошлиғи Винод Кумар Бхатия нашрга берган маълумотида ҳодиса оқибатида жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида хабар келиб тушмаганини билдирган.



Маълум қилинишича, ёнғин вагонлардан биридаги вентиляторда юзага келган қисқа туташув сабабли бошланган бўлиши мумкин.



Ҳозирча ҳодисанинг барча тафсилотлари ва ёнғин оқибатларига оид қўшимча маълумотлар келтирилмаган.

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти унинг шаънига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатиб, бундай қилмасликни сўради.

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Агар қонунбузарлик тасдиқланса, TikTok жаримага тортилиши мумкин.

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон 21 ёшли фуқароси Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинганини билдирди.

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий маъмурият ҳужум юзасидан қарама-қарши маълумот берган.

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Унинг соф бойлиги сўнгги ҳафтада 90 миллиард долларга қисқарган.

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

Оқ уйда 4–5 ноябрь кунлари Дональд Трамп ва миллий хавфсизлик жамоаси Эронга зарбаларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Учрашувда Олешки шаҳридаги гуманитар операция ва икки давлат билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

У ўз ишидан мамнунлигини ва президент учун ишлаш доим режасида бўлганини айтган.