Ўзбекистон

Чанг, олтингугурт диоксиди ва углерод оксиди: Бекободдаги корхонада экологик қоидабузарликлар аниқланди

Корхона ҳавога меъёрдан 1 533 баравар кўп зарарли модда чиқарган.

Чанг, олтингугурт диоксиди ва углерод оксиди: Бекободдаги корхонада экологик қоидабузарликлар аниқланди

 

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида фаолият юритувчи «М.К.» корхонасида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар миқдори белгиланган меъёрлардан сезиларли даражада юқори экани аниқланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Экополиция ходимлари томонидан корхонанинг электрда пўлат эритиш ва ферроқотишмалар ишлаб чиқариш бўлинмалари фаолияти ўрганилган.

 

Лаборатория таҳлиллари натижасида электрда пўлат эритиш бўлинмасида ноорганик чанг меъёрдан 2,4 баравар, олтингугурт диоксиди 1 533 баравар, углерод оксиди эса 20 баравар кўп чиқарилаётгани тасдиқланган.

 

Ферроқотишмалар ишлаб чиқариш бўлинмасида ҳам ифлослантирувчи моддалар миқдори меъёрдан юқори экани аниқланган. Хусусан, ноорганик чанг 24,9 баравар, азот диоксиди 2,12 баравар, углерод оксиди эса 23,3 баравар кўп чиқарилган.

 

Шунингдек, электрда пўлат эритиш цехидаги чанг-газ тозалаш ускуналари самарали ишламаётгани, бунинг оқибатида ифлослантирувчи моддаларнинг бир қисми тўғридан-тўғри атмосферага чиқиб кетаётгани қайд этилган.

 

Ўрганиш давомида корхонада экологик экспертиза хулосалари талаблари тўлиқ бажарилмагани, айрим ифлослантирувчи манбаларда автоматлаштирилган мониторинг тизимлари ўрнатилмагани ҳамда лаборатория назорати етарли даражада ташкил этилмагани ҳам маълум бўлган.

 

Аниқланган камчиликлар юзасидан ҳисоб-китоб қилиниб, корхонага атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун 1 миллиард 630 миллион 920 минг 419 сўм компенсация тўлови белгиланган.

 

Бундан ташқари, корхонага қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилган. Жумладан, чанг-газ тозалаш ускуналари фильтрларини тўлиқ алмаштириш, уларнинг самарадорлигини камида 95 фоизга етказиш, лаборатория назоратини кучайтириш ва асосий ифлослантирувчи манбаларга автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш топширилган.

Бизнес таклифи ортидаги фирибгарлик: Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди

Бизнес таклифи ортидаги фирибгарлик: Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди

У фуқароларга қўшма бизнес таклиф қилиб, катта миқдордаги пулни фирибгарлик йўли билан олганликда гумонланмоқда.

“Заправка”лар фаолияти вақтинча тўхтатилиши мумкин: газ таъминотида устуворлик кимларга берилади?

“Заправка”лар фаолияти вақтинча тўхтатилиши мумкин: газ таъминотида устуворлик кимларга берилади?

“Ўзгидромет” 9–11 ноябрь кунлари ёмғир, шимолий ва тоғли ҳудудларда қор ёғишини прогноз қилмоқда.

Тошкент халқаро мулоқот майдонига айланади: БМТ сессияси ўтказилади

Тошкент халқаро мулоқот майдонига айланади: БМТ сессияси ўтказилади

Тошкентдаги сессияда гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласига қарши курашиш, минтақавий ҳамкорлик ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинади.

Дрон орқали аниқланган қонунбузилиш: Бухорода ноқонуний қум-шағал қазиб олиш тўхтатилди

Дрон орқали аниқланган қонунбузилиш: Бухорода ноқонуний қум-шағал қазиб олиш тўхтатилди

Мутахассислар томонидан табиатга етказилган зарар 8,9 миллиард сўмга баҳоланди.

1000 доллар қарз, 10 минг долларлик тилхат: Тошкент вилоятида гумонланувчи қамоққа олинди

1000 доллар қарз, 10 минг долларлик тилхат: Тошкент вилоятида гумонланувчи қамоққа олинди

У фуқароларга берган қарзидан 10 баравар кўп пул талаб қилганликда гумонланмоқда.

“Муваффақиятли” операция ҳар доим ҳам пул берилганини англатмайди — Марказий банк

“Муваффақиятли” операция ҳар доим ҳам пул берилганини англатмайди — Марказий банк

Банкоматлардан пул ечиш билан боғлиқ низоларни холисона кўриб чиқиш бўйича банклар ва тўлов ташкилотларига талаблар эслатилди.

Режали таъмирлаш ишлари: Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Режали таъмирлаш ишлари: Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Ҳудудларда электр тармоқларига техник хизмат кўрсатиш сабабли вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: айрим ҳудудларда ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: айрим ҳудудларда ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади

Айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши, шимолий ва тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.