Ўзбекистон

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

У фуқарони ҳамшираликка ишга жойлаштириш эвазига пул талаб қилган.

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

 

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида фуқарони ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 5 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, туманда яшовчи фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, танишлари орқали Қўнғирот локомотив депосидаги бўш ҳамшира лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ундан 5 минг доллар сўраётганини билдирган. Гумонланувчи пулнинг 2 500 долларини олдиндан беришни талаб қилган.

 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўнғирот минтақавий темир йўлида ишловчи, 2002 йилда туғилган фуқаро келишилган сумманинг ярмини олаётган вақтида холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Иш ҳақи берилмаган эди: Россияда 8 ўзбекистонликка  1,5 миллион рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Иш ҳақи берилмаган эди: Россияда 8 ўзбекистонликка 1,5 миллион рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Ундириладиган маблағ иш ҳақи қарздорлиги, кечиктирилган тўловлар учун компенсация ва маънавий зарар товонларини ўз ичига олади.

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Янги подстанциянинг ишга туширилиши натижасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бир қисмидаги электр юкламалари қайта тақсимланади.

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Муассаса 2027/2028-ўқув йилидан фаолият бошлайди. Унда мактаб битирувчилари давлат гранти ва контракт асосида таҳсил олиши мумкин.

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва касбий фаолиятларида муваффақият тилади.

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.