Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди
Ҳозирча ҳодиса сабаби маълум эмас.

Хитой шимолидаги Шанси провинциясининг Тайюан шаҳрида жойлашган турар-жой мажмуасида содир бўлган ёнғин оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Синхуа ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин 8 ноябрь куни соат 16:59 да шаҳарнинг Йингзе туманидаги турар-жой мажмуасида юз берган. Дастлаб ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлгани ва 33 киши жароҳатлангани хабар қилинган. Кейинчалик қурбонлар сони 14 нафарга етган.
Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда, ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойида тегишли ишлар давом этмоқда.








