Жаҳон

Глобал ҳарорат яна кўтарилди: 2026 йил энг иссиқ иккинчи йил бўлиши мумкин

Мутахассислар 2026 йилнинг 2024 йилдаги ҳарорат рекордини такрорлаши ёки янгилаши эҳтимолини 20 фоиз деб баҳоламоқда.

Глобал ҳарорат яна кўтарилди: 2026 йил энг иссиқ иккинчи йил бўлиши мумкин

 

Европа иқлим хизмати — Коперникнинг янги ҳисоботига кўра, 2026 йил кузатувлар тарихидаги иккинчи энг иссиқ йил бўлиши эҳтимоли тахминан 80 фоизни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, унинг 2024 йилдаги рекордни такрорлаши ёки ундан ҳам ошиб кетиши эҳтимоли 20 фоиз деб баҳоланмоқда.

 

6 ноябрь куни эълон қилинган тадқиқотда қайд этилишича, 2026 йил октябрь ойи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ октябрь бўлган. Бу ойда ўртача глобал ҳарорат 15,35 даража Цельсийни ташкил этиб, 1850–1900 йиллардаги саноатгача бўлган давр кўрсаткичидан 1,75 даражага юқори бўлган.

 

Шунингдек, глобал ҳарорат кетма-кет учинчи ой давомида 1,5 даражали чегарадан ошган.

 

Олимлар 2026 йил давомида ўртача глобал ҳарорат саноатгача бўлган давр даражасидан 1,56–1,61 даража юқори бўлишини прогноз қилмоқда. Йил якунида ҳароратнинг 1,5 даражали чегарадан ошиши эҳтимоли 99 фоиздан юқори деб баҳоланмоқда.

 

Океанларда ҳам ҳарорат юқорилигича қолмоқда. Октябрь ойида қутб минтақаларидан ташқаридаги денгиз юзаси ҳарорати ўртача 20,95 даражага етиб, ушбу ой учун рекорд кўрсаткични қайд этган.

 

Экваториал Тинч океанида сув юзаси ҳароратининг кўтарилиши билан боғлиқ табиий ҳодиса — Эль-Ниньо ҳам глобал ҳароратнинг ошишига қўшимча таъсир кўрсатмоқда.

 

Мутахассислар, шунингдек, 2023–2026 йиллар оралиғидаги тўрт йиллик давр учун ўртача глобал ҳарорат ҳам саноатгача бўлган даражадан илк бор 1,5 даражадан кўпроқ юқори бўлишини кутмоқда.

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Фожиа оқибатида 114 киши жароҳатланган.

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик келишувидан сўнг Украина келажаги ҳақида гапирди.

Маст ҳолда рулга ўтиришнинг оқибати: ўзбекистонлик эркак 15 суткага қамалиши мумкин

Маст ҳолда рулга ўтиришнинг оқибати: ўзбекистонлик эркак 15 суткага қамалиши мумкин

Шунингдек, Қозоғистонда қўлга олинган эркак 7 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Мисрда икки поезд тўқнашди: 64 киши жароҳатланди

Мисрда икки поезд тўқнашди: 64 киши жароҳатланди

Ҳалок бўлганлар бор-йўқлиги ҳозирча аниқланмаган.

Россия дрони Камишевахада қутқарувчиларга ҳужум қилди: Зеленский буни шафқатсизлик деб атади

Россия дрони Камишевахада қутқарувчиларга ҳужум қилди: Зеленский буни шафқатсизлик деб атади

Дрон Запорожжя вилоятида 55 киши ҳалок бўлган авиазарба оқибатларини бартараф этаётган қутқарувчиларга ҳужум қилди.

Исроилда Нетаняҳунинг рақибига имконият берилди: янги ҳукуматни шакллантириш унга топширилди

Исроилда Нетаняҳунинг рақибига имконият берилди: янги ҳукуматни шакллантириш унга топширилди

Бу қарор парламентдаги кўпчиликни йўқотган амалдаги бош вазир Бенямин Нетаняҳунинг ҳокимиятда қолиш имкониятларини янада мураккаблаштирди.

Франция махсус хизматлари Макронни эвакуация қилиш режасини ишлаб чиққан: махфий бункер бор

Франция махсус хизматлари Макронни эвакуация қилиш режасини ишлаб чиққан: махфий бункер бор

Франция махсус хизматлари 2027-йилги президентлик сайловлари даврида юз бериши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёргарлик кўрмоқда.

Японияда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди: камида 22 киши жароҳатланди

Японияда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди: камида 22 киши жароҳатланди

Расмийлар яқин кунларда яна кучли зилзилалар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.