Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди
Фожиа оқибатида 114 киши жароҳатланган.

2026 йил 8 ноябрь куни Мисрнинг Гиза губернаторлигидаги Эл-Айят шаҳри яқинида иккита йўловчи поезди тўқнашди. Ҳодиса оқибатида етти киши ҳалок бўлди, 114 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ТАСС мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва маҳаллий ОАВ маълумотларига таяниб хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Гизадан Фаюмга кетаётган 134-сонли поезд Қоҳирадан Асванга йўл олган 2010-сонли поезднинг охирги вагонига урилган. Тўқнашув натижасида бир нечта вагон рельсдан чиқиб кетган.
Губернаторлик прокуратураси маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар орасида поезд машинисти ҳам бор. Қурбонлар сони бўйича якуний маълумотлар аниқлаштирилмоқда.








