Жаҳон

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Ушбу чора мигрантларнинг ишламайдиган яқинлари Россияда қолишини чеклашга қаратилган.

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

 

Россияда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган чет эл фуқаролари 2027 йил 1 январдан бошлаб мамлакатда яшаётган, бироқ ишламайдиган оила аъзолари учун ҳам солиқ тўлаши керак бўлади. Ушбу чора мигрантларнинг ишламайдиган оила аъзолари Россияда қолишини чеклашга қаратилган.

 

Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путинга ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, чет эл фуқароларини рўйхатга олиш ва фуқаролик масалалари бўйича хизмат раҳбари Андрей Кикот маълум қилди.

 

Кикотнинг айтишича, мигрантлар фарзандларини мактабларга қабул қилиш учун белгиланган янги талаблар натижасида ишламайдиган оила аъзолари сони 20 фоизга камайган. Аввал бу кўрсаткич 1,7 миллион кишини ташкил этган.

 

Шунингдек, Россия хорижий ишчиларни уюшган тарзда жалб этишни режалаштирмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси ҳозирда ҳукумат томонидан кўриб чиқилмоқда.

 

Таклиф этилаётган тартибга кўра, иш берувчи миграция хизматига хорижий ишчи кучига эҳтиёж борлиги ҳақида буюртма беради. Махсус оператор эса ишчиларни танлаб, Россияга олиб келади. Меҳнат шартномаси муддати тугагач, мигрант ўз ватанига қайтиши керак бўлади.

 

Бунда йирик ва ўрта бизнес вакиллари жалб этилган ишчиларни турар жой ҳамда иш жойига бориш учун транспорт билан таъминлаши шарт бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Араб ва мусулмон давлатлари етакчилари бундан хавотирда.

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан тергов бошланиб, 5 киши ҳибсга олинган.

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада шамолсиз ва булутли об-ҳаво сабаб қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш камайди.

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир оқибатида юз берган ҳодиса Дайр ал-Балаҳ шаҳри жанубидаги кўчирилган оилалар лагерида содир бўлган.