Ўзбекистон

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Ўзбекистон раҳбари рейтингда 40-ўринни эгаллади ва бу Марказий Осиё давлатлари орасидаги энг юқори натижа бўлди.

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

 

Қироллик Ислом стратегик тадқиқотлар маркази (RISSC) 2027 йил учун дунёнинг энг нуфузли 500 нафар мусулмони рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 40-ўриндан жой олди. Бу Марказий Осиё мамлакатлари орасидаги энг юқори натижа ҳисобланади.

 

Рейтингни тузувчилар «Янги Ўзбекистон» ислоҳотларига, хусусан, иқтисодиёт ва валюта бозорини либераллаштириш, хорижий инвестициялар учун имкониятларни кенгайтириш, халқаро савдони ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш борасидаги ишларга эътибор қаратган.

 

Шунингдек, мамлакатда мажбурий меҳнатдан воз кечиш, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган ислоҳотлар ҳам эътироф этилган. Ҳисоботда Мирзиёевнинг очиқликка асосланган ташқи сиёсати Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги дипломатик ва иқтисодий ҳамкор сифатидаги нуфузини оширишга хизмат қилгани қайд этилган.

 

Президентнинг ислом меросини асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш борасидаги фаолияти ҳам алоҳида таъкидланган. Хусусан, масжидларни қуриш ва таъмирлаш, ҳаж ва умра зиёратлари учун имкониятларни кенгайтириш, тарихий қадамжолар ва мақбараларни обод этиш ишлари қайд этилган.

 

Ҳисоботда Имом Бухорий ва Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуалари, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари фаолияти, тарихий мадрасаларни реставрация қилиш ҳамда Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиши ҳам эътироф этилган.

 

Рейтингнинг Top-50 талигига кирган шахслар аниқ ўринлар билан кўрсатилган. Қолган иштирокчилар эса фаолият йўналишлари бўйича тоифаларга ажратилган.

 

Тожикистон муфтийси Саидмуқаррам Абдулқодирзода «Диний ишлар маъмурияти» тоифасидан жой олган. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Сиёсат», хонанда Димаш Қудайберген эса «Санъат ва маданият» йўналишида рўйхатга киритилган.

 

Афғонистон вакилларидан «Толибон» ҳаракати етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охунзода 43-ўринни эгаллаган. Шунингдек, мамлакатдан бош вазир ўринбосари Абдул Ғани Бародар, ҳуқуқ ҳимоячилари Малала Жоя ва Сима Самар, ёзувчи Холид Ҳусайний ҳамда қўшиқчи Ариана Саид ҳам рейтингга киритилган. Қирғизистон ва Туркманистон вакиллари рўйхатдан жой олмаган.

 

Рейтингда илк бор беш киши биринчи ўринни эгаллади

2027 йилги рейтингнинг яна бир янгилиги — биринчи ўринга бирданига беш нафар шахс киритилганидир. Бунга 2026 йил 7 август куни Ар-Риёдда Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон етакчилари ўртасида имзоланган «Макка пакти» сабаб бўлган.

 

Биринчи ўринни Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Покистон Қуролли кучлари мудофаа кучлари бош қўмондони Осим Мунир ҳамда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эгаллаган.

 

Top-50 таликдан, шунингдек, Нью-Йорк мэри Зоҳран Мамдани, Эрон олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий, Сурия президенти Аҳмад Аш-Шараа, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос, Миср ва Бирлашган Араб Амирликлари етакчилари ҳам ўрин олган.

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

15 ёшдан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга.

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Гуруҳда “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи материаллар тарқатилган.

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдонларида сақлаш тартиби ўзгаради.

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Бухорода муҳофаза этиладиган ҳудудда қуённи ноқонуний овлаган беш фуқаро аниқланди.

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Собиқ қўриқчи икки шериги билан аввал ишлаган ўқув марказига босқинчилик қилишни режалаштирган.

Маданият соҳаси вакилларига уй-жой учун субсидия: низом тасдиқланди

Маданият соҳаси вакилларига уй-жой учун субсидия: низом тасдиқланди

Бунинг учун талабгорлар камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши ва бошқа мезонларга жавоб бериши керак.