Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди
15 ёшдан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга.

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 3,3 миллион нафари олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда аҳолини рўйхатга олишнинг якуний натижаларида маълум қилинди.
Натижаларга кўра, мазкур ёш тоифасидаги аҳолининг таълим даражаси қуйидагича:
-
олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга бўлганлар — 3 271,1 минг киши ёки 12 фоиз;
-
ўрта махсус ва профессионал маълумотга эга бўлганлар — 9 737,2 минг киши ёки 35,8 фоиз;
-
умумий ўрта маълумотга эга бўлганлар — 11 626,5 минг киши ёки 42,8 фоиз.
Шунингдек, ҳар 1 000 нафар 15 ёшдан катта аҳолига 120 нафар олий ва олий таълимдан кейинги, 358 нафар ўрта махсус ва профессионал ҳамда 428 нафар умумий ўрта маълумотли шахс тўғри келади.








