Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган
Гуруҳда “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи материаллар тарқатилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Қарши шаҳрида виртуал гуруҳ фаолияти фош этилди.
Аниқланишича, 2006 йилда туғилган маҳаллий фуқаро дастлаб ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик оқимлар ёлловчиларининг таъсирига тушган. Кейинчалик у Телеграм мессенжерида 1980–2007 йиллар оралиғида туғилган 13 нафар аъзодан иборат гуруҳ ташкил қилган.
Мазкур гуруҳда радикал ғоялар тарғиб қилинган, шунингдек, «жиҳод» ва «шаҳидлик»ка чорловчи материаллар тарқатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш тадбирлари олиб борилмоқда.








