Ўзбекистон

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Бухорода муҳофаза этиладиган ҳудудда қуённи ноқонуний овлаган беш фуқаро аниқланди.

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

 

Бухоро вилоятининг Пешку туманида муҳофаза этиладиган ҳудудда ноқонуний ов қилган беш нафар фуқаро экополиция ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, уларга қаршилик кўрсатган. Ҳодиса оқибатида ходимлардан бири тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

 

Вилоят Экология бошқармаси маълумотига кўра, Пешку туманидаги Қоракир массивида экополиция ходимлари томонидан рейд тадбири ўтказилган.

 

Текширув давомида туманда яшовчи беш нафар фуқаро муҳофаза этиладиган ҳудудда тақиқланган тунги ёритиш мосламаси ва ов қуролидан фойдаланиб, ноқонуний ов қилгани аниқланган. Натижада жами 13 та қуён овлангани маълум бўлган.

 

Ҳолатни аниқлаштириш жараёнида ходимлар ҳаракатланиб келаётган UAZ русумли автомобилни текшириш учун тўхтатган. Бироқ автомобилдаги фуқаролар уларнинг қонуний талабларига бўйсунмай, қаршилик кўрсатган.

 

Ҳодиса давомида экополиция ходимларидан бири тан жароҳати олган. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган. Воқеа жойига туман ички ишлар бўлими ходимлари ҳам жалб этилган.

 

Айни пайтда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув якунлари бўйича қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Собиқ қўриқчи икки шериги билан аввал ишлаган ўқув марказига босқинчилик қилишни режалаштирган.

Маданият соҳаси вакилларига уй-жой учун субсидия: низом тасдиқланди

Маданият соҳаси вакилларига уй-жой учун субсидия: низом тасдиқланди

Бунинг учун талабгорлар камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши ва бошқа мезонларга жавоб бериши керак.

Бемор болалар деворларни тозалашга жалб қилинди: ССВ ходимларга чора кўради

Бемор болалар деворларни тозалашга жалб қилинди: ССВ ходимларга чора кўради

Ўрганиш якунларига кўра, бунга йўл қўйган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиши билдирилган.

50 минг доллар талаб қилинган товламачилик иши: “Demokrat.uz” раҳбари 10,3 йилга қамалди

50 минг доллар талаб қилинган товламачилик иши: “Demokrat.uz” раҳбари 10,3 йилга қамалди

У билан бирга товламачилик қилган блогер Азиз Ғоипназаров ҳам суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди.

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

У фуқарога банкдаги танишлари орқали кредит чиқариб беришни ваъда қилган.

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Баҳриддин Рўзиев Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ва халқаро логистика марказини ташкил этиш ишларига ҳисса қўшган.

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Фарғона ва Андижонда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул талаб қилган икки шахс ушланди.

50 сотих ер учун 100 минг доллар: Пахтаобод ҳокими ўринбосари ушланди

50 сотих ер учун 100 минг доллар: Пахтаобод ҳокими ўринбосари ушланди

У ва кадастр идораси мансабдори фуқародан аукцион орқали арзон нархда ер олиб бериш эвазига пул талаб қилган.