Ўзбекистон

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдонларида сақлаш тартиби ўзгаради.

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

 

24 декабрдан бошлаб Тошкентда автомобилларни эвакуатор орқали олиб кетиш ва жарима майдонларида сақлаш жараёни янги қоидалар асосида ташкил этилади. Бутун жараён, автомобилни юклашдан тортиб эгасига қайтаришгача, ягона электрон тизим орқали амалга оширилади.

 

Бу ҳақда Марказий йўл ҳаракатини бошқариш маркази (TsODD) матбуот хизмати маълум қилди.

 

Янги қоидаларга кўра, ҳайдовчи автомобилни эвакуаторга юклаш бошланишидан олдин етиб келиб, қоидабузарликни бартараф этса, транспорт воситаси жарима майдонига олиб кетилмайди. Бироқ юклаш жараёни бошланганидан кейин автомобилни олиб кетишни тўхтатиш мумкин бўлмайди.

 

Шунингдек, автомобилни сақлаш учун тўлов юклаш бошланган вақтдан эътиборан ҳар бир сутка учун ҳисобланади. Транспорт воситаси эгасига фақат электрон тизим орқали шакллантирилган QR-кодли рухсатнома асосида топширилади.

 

Агар автомобиль олти ой давомида жарима майдонидан олиб кетилмаса, уни сақлаш билан боғлиқ қарздорлик мажбурий ундирилади. 12 ой ўтгач эса суд транспорт воситасини эгасиз деб топиши мумкин.

 

Эвакуация ва сақлаш нархлари

Тошкентда автомобилни олиб кетиш хизмати учун бир километрга 88 минг сўмгача, бироқ жами 1 млн 760 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда ҳақ белгиланган.

 

Жарима майдонида сақлаш нархи эса бир сутка учун 88 минг сўмгача бўлади.

 

Масалан, автомобилни 3 километр масофага олиб кетиш ва жарима майдонида 3 сутка сақлаш учун жами 528 минг сўмгача тўлов талаб этилиши мумкин. Бу суммага йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун белгиланган жарима кирмайди.

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Бухорода муҳофаза этиладиган ҳудудда қуённи ноқонуний овлаган беш фуқаро аниқланди.

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Собиқ қўриқчи икки шериги билан аввал ишлаган ўқув марказига босқинчилик қилишни режалаштирган.

Маданият соҳаси вакилларига уй-жой учун субсидия: низом тасдиқланди

Маданият соҳаси вакилларига уй-жой учун субсидия: низом тасдиқланди

Бунинг учун талабгорлар камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши ва бошқа мезонларга жавоб бериши керак.

Бемор болалар деворларни тозалашга жалб қилинди: ССВ ходимларга чора кўради

Бемор болалар деворларни тозалашга жалб қилинди: ССВ ходимларга чора кўради

Ўрганиш якунларига кўра, бунга йўл қўйган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиши билдирилган.

50 минг доллар талаб қилинган товламачилик иши: “Demokrat.uz” раҳбари 10,3 йилга қамалди

50 минг доллар талаб қилинган товламачилик иши: “Demokrat.uz” раҳбари 10,3 йилга қамалди

У билан бирга товламачилик қилган блогер Азиз Ғоипназаров ҳам суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди.

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

У фуқарога банкдаги танишлари орқали кредит чиқариб беришни ваъда қилган.

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Баҳриддин Рўзиев Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ва халқаро логистика марказини ташкил этиш ишларига ҳисса қўшган.

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Фарғона ва Андижонда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул талаб қилган икки шахс ушланди.