7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро А.В. 10 250 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулларни фуқаро Р.З.га 7 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








