Ўзбекистон

Жисмоний шахслар ва компаниялар банкротлиги: энди махсус агентлик кузатиб боради

Махсус агентлик жисмоний шахслар ва ташкилотларнинг тўловга қобилиятсизлиги жараёнларини назорат қилади.

Жисмоний шахслар ва компаниялар банкротлиги: энди махсус агентлик кузатиб боради

 

Ўзбекистонда жисмоний шахслар ва ташкилотларнинг тўловга қобилиятсизлиги билан боғлиқ ишларни тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус агентликнинг ҳуқуқий мақоми белгиланди.

 

Ҳукуматнинг 2026 йил 11 ноябрдаги 616-сон қарори билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Мазкур низом агентликнинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

 

Агентликнинг асосий вазифалари қаторига тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, ушбу йўналишни назорат қилиш ва тартибга солиш киради. Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳам унинг зиммасига юклатилган.

 

Бундан ташқари, агентлик тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш ҳамда суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш билан шуғулланади.

 

Шунингдек, жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги бўйича ҳисоб ва таҳлил юритиш ҳам агентликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

 

Агентликка Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган адлия вазири ўринбосари — Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги директори раҳбарлик қилади.

Суд қароридан кейин ҳам фоиз ҳисоблаган банклар пулни қайтаради: Марказий банк талаби

Суд қароридан кейин ҳам фоиз ҳисоблаган банклар пулни қайтаради: Марказий банк талаби

Тижорат банклари ноқонуний ундирилган кредит фоизлари ва жарималарни қарз олувчиларга қайтариши шарт.

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Маҳкум аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилади.

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси IREX билан журналистлар малакасини ошириш ва медиа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.