Жаҳон

Запорижжя вилоятидаги ҳужум оқибатлари: 72 киши ҳалок бўлган

Украинанинг Запорижжя вилоятидаги Камишеваха қишлоғида 2 ноябрь куни Россия ҳужумидан кейин бошланган қидирув-қутқарув ишлари якунланди.

Запорижжя вилоятидаги ҳужум оқибатлари: 72 киши ҳалок бўлган

Украинанинг Запорижжя вилоятидаги Камишеваха аҳоли пунктида 2 ноябрь куни Россия ҳужумидан кейин бошланган қидирув-қутқарув ишлари якунланди. Ҳужум оқибатида 72 киши ҳалок бўлган, яна тўрт киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Украина ички ишлар вазири Иван Вигивский 16 ноябрь куни маълум қилди.

 

Вазирнинг айтишича, қидирув-қутқарув ишлари икки ҳафта давом этган. Шу вақт ичида Россия қўшинлари аҳоли пунктига 11 марта ҳужум қилган. Шулардан тўққизтаси бевосита қутқарув ишлари олиб борилаётган ҳудудга қаратилган.

 

Такрорий ҳужумлар оқибатида уч нафар полициячи ва тўрт нафар қутқарувчи жароҳатланган, махсус техникага зарар етган.

 

Ҳалок бўлганлар орасида қутқарувчилар, полициячилар, гимназия ва маъмурий хизматлар маркази ходимлари, коммунал соҳа вакиллари ҳамда тиббиёт ходимлари бор. Шунингдек, аҳоли пунктини тарк этган болаларга онлайн дарс ўтиш учун ҳар куни бошпанага келган ўқитувчи ҳам ҳалок бўлган.

 

Вигивскийнинг маълум қилишича, вайроналар остидан жасадларни қидириш ва уларни аниқлаш учун муҳандислик техникаси ҳамда кинология гуруҳлари жалб этилган. Экспертлар ҳалок бўлганларни аниқлаш мақсадида ўнлаб DNK текширувларини ўтказган.

 

Ҳужумнинг дастлабки соатларида қутқариб қолинган яна тўрт киши шифохонада даволанмоқда. Тўрт кишининг тақдири эса ҳозирча номаълум.

Аёлларни даволаган шифокорлар қамоқ билан қўрқитилмоқда: Афғонистондаги янги тўсиқлар

Аёлларни даволаган шифокорлар қамоқ билан қўрқитилмоқда: Афғонистондаги янги тўсиқлар

Бу ҳолат шошилинч тиббий ёрдамга ҳам таъсир қилмоқда.

Ўзбек айвонлари Вашингтонда: Шавкат Мирзиёевнинг Трампга совғаси ўрнатилди

Ўзбек айвонлари Вашингтонда: Шавкат Мирзиёевнинг Трампга совғаси ўрнатилди

Айвонлар Ўзбекистон Президенти томонидан АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Дональд Трамп ва Америка халқига совға қилинган эди.

Хабиб Нурмагомедов БААда музокара ўтказди: укаси ва унинг жамоадошлари озод қилинди

Хабиб Нурмагомедов БААда музокара ўтказди: укаси ва унинг жамоадошлари озод қилинди

Усмон Нурмагомедов БААда собиқ UFC чемпиони Мераб Двалишвили билан боғлиқ муштлашув иши бўйича олти ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.