Ўзбекистон

10 дан ортиқ бола: Наманганда уйида ноқонуий ҳужра ташкил қилган шахс ушланди

У болаларга диний сабоқ бериб келган ва ҳар бир бола учун ойига 100 доллар олган.

10 дан ортиқ бола: Наманганда уйида ноқонуий ҳужра ташкил қилган шахс ушланди

 

Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида ўз уйида ноқонуний диний мактаб ташкил этиб, 12 нафар вояга етмаган болага сабоқ берган шахс аниқланди.

 

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳолат “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Ички ишлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида аниқланган.

 

Маълум қилинишича, 1988 йилда туғилган фуқаро ўз хонадонида санитария-гигиена талабларига риоя қилмаган ҳолда ноқонуний ҳужра ташкил этиб, болаларга диний сабоқ бериб келган.

 

Аниқланган 12 нафар боланинг бир нафари Самарқанд вилоятидан, уч нафари Наманган вилоятидан, саккиз нафари эса Тожикистон Республикасидан бўлган.

 

Гумонланувчи ҳар бир боланинг диний таълим олиши учун ойига 100 АҚШ долларидан ҳақ олган.

 

Ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 229-2-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: AQI индекси бўйича “носоғлом” даражага етади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: AQI индекси бўйича “носоғлом” даражага етади

18 ноябрь тонгга яқин эса аста-секин яхшиланиши кутилмоқда.

Таълим муассасалари ходимларига янги устамалар: иш стажига қараб 120 фоизгача тўланади

Таълим муассасалари ходимларига янги устамалар: иш стажига қараб 120 фоизгача тўланади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги айрим таълим муассасалари бош ҳисобчилари ва кадрлар бўйича инспекторларига меҳнат стажига қараб ойлик устама тўланади.

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Учрашувда виза тартибларини енгиллаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик: гумонланувчи ушланди

Икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик: гумонланувчи ушланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатда аёл турмуш ўртоғини икки нафар вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганини билдирган.

Ўзбекистон илк бор American Film Market’да: икки машҳур кўрсатув мамлакатимизда суратга олинади

Ўзбекистон илк бор American Film Market’да: икки машҳур кўрсатув мамлакатимизда суратга олинади

Шунингдек, АҚШ ва Канада телекомпаниялари Tashkent Content Market’га таклиф қилинди.

Ўзбекистонда фуқароликсизликни камайтириш: 91 мингдан ортиқ киши фуқаролик олди

Ўзбекистонда фуқароликсизликни камайтириш: 91 мингдан ортиқ киши фуқаролик олди

1992–2016 йилларда эса бу кўрсаткич 482 кишини ташкил этган.

АҚШга кириш қоидалари ўзгарди: ўзбекистонликларга талаблар эслатилди

АҚШга кириш қоидалари ўзгарди: ўзбекистонликларга талаблар эслатилди

Янги талаб 2027 йил 16 февралгача амал қилади.

Самарқандда тунги ЙТҲ: 8-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

Самарқандда тунги ЙТҲ: 8-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

Автомобилда бўлган яна тўрт нафар ўқувчига уйига кетишга рухсат берилган.