Ўзбекистон

15 кунда 5 601 та баённома: автобусларда чипта тўламаслик ҳолатлари аниқланди

Тошкент вилоятига қатновчи 18 та автобус йўналишида назорат кучайтирилди.

15 кунда 5 601 та баённома: автобусларда чипта тўламаслик ҳолатлари аниқланди

 

1–15 ноябрь кунлари Тошкент вилоятига қатновчи 18 та автобус йўналишида кучайтирилган назорат тадбирлари ўтказилди. Натижада йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган йўловчиларга нисбатан 5 601 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

 

Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, назорат тадбирлари “Тошкент шаҳар йўловчилар ташишни мониторинг қилиш ва назорат қилиш” давлат муассасаси инспекторлари томонидан амалга оширилган.

 

Назорат давомида йўловчиларга автобусга чиқишда йўл ҳақини тўлаш зарурлиги, транспорт ва банк карталари ҳамда бошқа нақдсиз тўлов усулларидан фойдаланиш тартиби, шунингдек, чиптасиз юришнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилган.

 

Қоидабузарликлар энг кўп қайд этилган йўналишлар қуйидагича:

  • 8Т йўналиш — 593 та;

  • 145-йўналиш — 585 та;

  • 194-йўналиш — 531 та;

  • 65-йўналиш — 517 та;

  • 74-йўналиш — 417 та.


Назорат тадбирлари Тошкент вилоятига қатновчи автобус йўналишларида давом эттирилмоқда.

Лайк йиғиш учун машинада трюклар кўрсатди: 14 ёшли ўқувчи йўл безорилигини содир этди

Лайк йиғиш учун машинада трюклар кўрсатди: 14 ёшли ўқувчи йўл безорилигини содир этди

Ўқувчи отасининг Lacetti автомобилини яширинча олиб чиқиб, йўлда хавфли трюклар қилган.

10 дан ортиқ бола: Наманганда уйида ноқонуий ҳужра ташкил қилган шахс ушланди

10 дан ортиқ бола: Наманганда уйида ноқонуий ҳужра ташкил қилган шахс ушланди

У болаларга диний сабоқ бериб келган ва ҳар бир бола учун ойига 100 доллар олган.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: AQI индекси бўйича “носоғлом” даражага етади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: AQI индекси бўйича “носоғлом” даражага етади

18 ноябрь тонгга яқин эса аста-секин яхшиланиши кутилмоқда.

Таълим муассасалари ходимларига янги устамалар: иш стажига қараб 120 фоизгача тўланади

Таълим муассасалари ходимларига янги устамалар: иш стажига қараб 120 фоизгача тўланади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги айрим таълим муассасалари бош ҳисобчилари ва кадрлар бўйича инспекторларига меҳнат стажига қараб ойлик устама тўланади.

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Учрашувда виза тартибларини енгиллаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик: гумонланувчи ушланди

Икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик: гумонланувчи ушланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатда аёл турмуш ўртоғини икки нафар вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганини билдирган.

Ўзбекистон илк бор American Film Market’да: икки машҳур кўрсатув мамлакатимизда суратга олинади

Ўзбекистон илк бор American Film Market’да: икки машҳур кўрсатув мамлакатимизда суратга олинади

Шунингдек, АҚШ ва Канада телекомпаниялари Tashkent Content Market’га таклиф қилинди.

Ўзбекистонда фуқароликсизликни камайтириш: 91 мингдан ортиқ киши фуқаролик олди

Ўзбекистонда фуқароликсизликни камайтириш: 91 мингдан ортиқ киши фуқаролик олди

1992–2016 йилларда эса бу кўрсаткич 482 кишини ташкил этган.