Ўзбекистон

Лайк йиғиш учун машинада трюклар кўрсатди: 14 ёшли ўқувчи йўл безорилигини содир этди

Ўқувчи отасининг Lacetti автомобилини яширинча олиб чиқиб, йўлда хавфли трюклар қилган.

Лайк йиғиш учун машинада трюклар кўрсатди: 14 ёшли ўқувчи йўл безорилигини содир этди



Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 14 ёшли ўқувчи отасига тегишли Lacetti автомобилини олиб чиқиб, йўлда хавфли манёврлар қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.


Вилоят ИИБ маълумотига кўра, ҳолат 10 ноябрь куни содир бўлган. Вояга етмаган бола автомобилни отаси уйда бўлмаган пайтда олиб чиқиб, ҳаракат давомида авария ҳолатларини юзага келтирган ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилган.


Ўқувчининг айтишича, у ёмғирли ҳавода автомобилнинг қўл тормозини тортиб, турли трюклар кўрсатган ва уларни видеога олган. Бундай ҳаракатлардан мақсади ижтимоий тармоқларда лайклар йиғиш бўлган.


Маълум бўлишича, у Ғузор туманидаги 34-мактабнинг 8-синфида таҳсил олади.


Ҳолат юзасидан боланинг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси — болани тарбиялаш ва унга таълим бериш мажбуриятларини бажармаслик ҳамда 135-моддаси — тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқаришга йўл қўйиш бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.


Автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

15 кунда 5 601 та баённома: автобусларда чипта тўламаслик ҳолатлари аниқланди

15 кунда 5 601 та баённома: автобусларда чипта тўламаслик ҳолатлари аниқланди

Тошкент вилоятига қатновчи 18 та автобус йўналишида назорат кучайтирилди.

10 дан ортиқ бола: Наманганда уйида ноқонуий ҳужра ташкил қилган шахс ушланди

10 дан ортиқ бола: Наманганда уйида ноқонуий ҳужра ташкил қилган шахс ушланди

У болаларга диний сабоқ бериб келган ва ҳар бир бола учун ойига 100 доллар олган.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: AQI индекси бўйича “носоғлом” даражага етади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: AQI индекси бўйича “носоғлом” даражага етади

18 ноябрь тонгга яқин эса аста-секин яхшиланиши кутилмоқда.

Таълим муассасалари ходимларига янги устамалар: иш стажига қараб 120 фоизгача тўланади

Таълим муассасалари ходимларига янги устамалар: иш стажига қараб 120 фоизгача тўланади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги айрим таълим муассасалари бош ҳисобчилари ва кадрлар бўйича инспекторларига меҳнат стажига қараб ойлик устама тўланади.

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Учрашувда виза тартибларини енгиллаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик: гумонланувчи ушланди

Икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик: гумонланувчи ушланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатда аёл турмуш ўртоғини икки нафар вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганини билдирган.

Ўзбекистон илк бор American Film Market’да: икки машҳур кўрсатув мамлакатимизда суратга олинади

Ўзбекистон илк бор American Film Market’да: икки машҳур кўрсатув мамлакатимизда суратга олинади

Шунингдек, АҚШ ва Канада телекомпаниялари Tashkent Content Market’га таклиф қилинди.

Ўзбекистонда фуқароликсизликни камайтириш: 91 мингдан ортиқ киши фуқаролик олди

Ўзбекистонда фуқароликсизликни камайтириш: 91 мингдан ортиқ киши фуқаролик олди

1992–2016 йилларда эса бу кўрсаткич 482 кишини ташкил этган.