Ўзбекистон

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: метрополитен мурожаат билан чиқди

Mетрополитен кунига 1,2 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатмоқда.

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: метрополитен мурожаат билан чиқди

 

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоизга ошди. Шу муносабат билан метрополитен маъмурияти йўловчиларга мурожаат қилиб, гавжумликни камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар берди.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йил сентябрь–октябрь ойларида метро хизматларидан 51,4 миллион нафар йўловчи фойдаланган бўлса, 2026 йилнинг айни даврида бу кўрсаткич 61,7 миллион нафарга етган. Ҳозирда метрополитен кунига 1,2 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатмоқда.

 

Тошкент метрополитени вагонлар паркида 55 та замонавий ва хизмат муддатини ўтаб бўлган 30 та эски ҳаракат таркиби мавжуд. Янги поездлар 1 300 нафаргача, эски таркиблар эса ўртача 1 000 нафаргача йўловчи ташиш имкониятига эга.

 

Йўловчилар оқими юқори бўлган бекатларга қўшимча захира поездлари йўналтирилмоқда, йўналишларда ҳаракат интерваллари имконият қадар қисқартирилган. Шунингдек, вагонларга хавфсиз ва тартибли чиқиб-тушишни таъминлаш учун масъул ходимлар фаолияти йўлга қўйилган.

 

Йўловчилар оқимини ҳисобга олиб, 2027–2028 йилларда Тошкент метрополитени учун 28 та беш вагонли замонавий ҳаракат таркибини харид қилиш режалаштирилган. Бундан ташқари, мавжуд замонавий поездларга қўшимча вагонлар олиб келиш орқали яна 40 та ҳаракат таркибидаги вагонлар сонини бештага етказиш кўзда тутилган.

 

Метрополитен маъмурияти йўловчилардан гавжумликни камайтириш учун поездларнинг ўрта вагонларидан ҳам фойдаланиш, имкони қадар муқобил бекатларни танлаш, янги ҳаракат таркибларига чиқиш, поезддан тушаётган йўловчиларга йўл бериш ва бекатга етиб келишдан олдин эшиклар томон ҳаракатланишни сўради.

 

Хусусан, Чилонзор бекати ўрнига Мирзо Улуғбек, Халқлар дўстлиги бекати ўрнига эса Миллий боғ бекатидан фойдаланиш гавжумликни камайтиришга ёрдам бериши мумкин.

 

Метрополитен йўловчилардан бекатлар ва вагонларда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, ўзаро ҳурмат ва тартибни сақлашни сўради.

30 мингга яқин педагог касбий синовдан ўта олмади: ҳар 9 педагогдан фақат 2 нафари сертификат олди

30 мингга яқин педагог касбий синовдан ўта олмади: ҳар 9 педагогдан фақат 2 нафари сертификат олди

Энг юқори натижа Самарқанд давлат чет тиллар институти битирувчиларида қайд этилди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: бугун “яшил” даража кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: бугун “яшил” даража кутилмоқда

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Энди пенсияга муддатидан олдин чиқиш учун идорама-идора юриш шарт эмас

Энди пенсияга муддатидан олдин чиқиш учун идорама-идора юриш шарт эмас

Корхона тугатилиши ёки штатлар қисқариши сабабли ишсиз қолган фуқаролар пенсияга чиқиш учун онлайн ариза бериши мумкин.

36 минг долларлик опий савдоси фош этилди: уч вилоятда наркотик моддалар билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

36 минг долларлик опий савдоси фош этилди: уч вилоятда наркотик моддалар билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Қашқадарёдаги ЙПХ масканида текширилган автомобиль йўловчисидан 327 гр опий ва 127 гр гашиш топилган.

Ўзбекистонда ипотека кредитлари 39,5 фоизга ошди: 10 ойда 23,6 трлн сўм ажратилди

Ўзбекистонда ипотека кредитлари 39,5 фоизга ошди: 10 ойда 23,6 трлн сўм ажратилди

Ажратилган маблағларнинг асосий қисми бирламчи уй-жой бозорига йўналтирилган.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: 20 ноябрь тонгида “яшил” даража бўлади

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: 20 ноябрь тонгида “яшил” даража бўлади

Бунга тунда шамол кучайиши ва ҳаво алмашинуви яхшиланиши сабаб бўлиши кутилмоқда.

Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асари араб тилида тақдим этилди

Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асари араб тилида тақдим этилди

Олти боб ва хотимадан иборат китобда «Давлат — инсон учун» ва «Инсон қадри учун» тамойиллари асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакат тараққиётининг устувор вазифалари ҳамда давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси бошланди

Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари иштирокида олий таълим тизимини ривожлантириш ва илмий тадқиқотлар самарадорлигини оширишга бағишланган халқаро форумлар ўтказилмоқда.