Ўзбекистон

Бахтиёр Исломов Олий суд раиси лавозимидан озод этилaди

Президент томонидан Бахтиёр Исломовни Олий суд раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида Сенатга тақдимнома киритилди.

Бахтиёр Исломов Олий суд раиси лавозимидан озод этилaди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Бахтиёр Исломовни Олий суд раиси лавозимидан озод этиш тўғрисидаги тақдимнома Олий Мажлис Сенатига киритилди.

 

Бахтиёр Исломов 2022 йил август ойида Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Олий суд раиси этиб сайланган эди. 

 

У мазкур лавозимига қадар Фарғона ва Тошкент вилоятларида судья сифатида фаолият юритган, шунингдек, 2020 йил ноябригача жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси лавозимида ишлаган.

 

Кейинчалик у президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Орадан бир йил ўтиб эса президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллаган.

 

Бахтиёр Исломов Олий суд раиси лавозимида Козимжон Комиловдан кейин иш бошлаган эди. Козимжон Комилов соғлиғи билан боғлиқ сабабларга кўра лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилган.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"