Жаҳон

Эрон АҚШга урушни тугатиш бўйича 10 банддан иборат режани тақдим этди

Эрон ҳужумлар тўхтатилса ва санкциялар бекор қилинса, Ҳўрмуз бўғозини очишини билдирган.

Эрон АҚШга урушни тугатиш бўйича 10 банддан иборат режани тақдим этди

Эрон АҚШ ва Исроил билан давом этаётган можаро фонида урушни тўлиқ якунлаш бўйича 10 банддан иборат режани тақдим қилди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мазкур таклиф Покистон воситачилигида АҚШ томонига етказилган. Ҳужжатда Эронга қарши ҳар қандай ҳужумларни тўлиқ тўхтатиш ва келгусида қайта зарба берилмаслиги бўйича кафолат бериш, Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши Исроил амалиётларини тўхтатиш ҳамда барча иқтисодий санкцияларни бекор қилиш талаблари илгари сурилган. Бунинг эвазига Эрон Ҳўрмуз бўғози орқали ўтувчи муҳим денгиз йўлига қўйган амалдаги блокадасини бекор қилади. 

 

Шунингдек, ҳар бир кема учун тахминан 2 миллион доллар миқдорида тўлов жорий этилиши ва бу маблағ Уммон билан тақсимланиши режалаштирилган. Эрон ушбу даромадни АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида вайрон бўлган инфратузилмани тиклашга йўналтиради ва АҚШдан компенсация талаб қилмайди.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу таклифни “муҳим қадам” деб баҳолаган, бироқ уни етарли эмаслигини таъкидлаган.

 

Аввалроқ Трамп Эрон Ҳормуз бўғозини очмаса, мамлакатдаги муҳим инфратузилма объектларига зарба берилиши мумкинлигини билдирган эди. У белгиланган муддатгача талаблар бажарилмаса, кенг кўламли ҳаво ҳужумлари амалга оширилишини ҳам маълум қилган.

 

Эрон давлат ОАВлари эса таклиф ўт очишни вақтинчалик тўхтатишни эмас, балки урушни тўлиқ якунлашни назарда тутишини билдирган.

 

Шунингдек, хабарда расмий Теҳрон ўз позициясида қатъий тураётгани, хусусан Ҳўрмуз бўғозида юк ташиш жараёнларига жиддий таъсир кўрсата олгани қайд этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳам Эрон томонига 15 банддан иборат таклиф юборган, бироқ Теҳрон уни рад этган ва ўз таклифларини илгари сурган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"