Жиноят

Тошкентда 2 нафар бозор қоровули итлар устига машина ҳайдади

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Тошкентда 2 нафар бозор қоровули итлар устига машина ҳайдади

Ижтимоий тармоқларда 2 нафар фуқаро автомашиналарида кучукларни устига ҳайдаётганликлари акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, 5 апрель куни тахминан соат 23.00 ларда Учтепа туманидаги бозорларнинг бирида қоровул бўлиб ишловчи 1997 йилда туғилган Т.М. ва 1996 йилда туғилган М.Д. лар ўзларининг автомашиналарини кучуклар устига ҳайдаган.

    

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси (“Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 

 

Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

 

Аввалроқ Ўзбекистон Экологик партияси ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жавобгарликни кескин кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлаётгани ҳақида хабар бергандик.

 

Таклиф этилаётган янги қонун лойиҳасида эса жазо чораларини янада кучайтириш кўзда тутилган. Хусусан, ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жарималарни 200 БҲМгача (80 млн сўмдан ортиқ) ошириш ҳамда бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

 

 

 

custom img

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

У ёнғин хавфсизлиги талабларини бузган муассаса раҳбаридан ишни судга оширмаслик учун пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистонда Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг гиёҳванд модда савдоси тўхтатилди

Қонунбузарлар мазкур гиёҳвандлик воситаларини Хоразм вилоятида сотмоқчи бўлган.

custom img

Чирчиқда она-болани уриб юборишига оз қолган ҳайдовчи “праваси”дан маҳрум бўлди

Шунингдек, ҳайдовчига 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

custom img

Сурхондарёда мансабдор пора билан ушланди

У бўшайдиган бино ва ер майдонини аукцион орқали сотиб олиб бериш учун пул талаб қилган.

custom img

Сурхондарёда ЙТҲ содир этиб, дугонасининг ўлимига сабаб бўлган қиз қамалди

Ҳайдовчи тезликни ошириб, автомобиль бошқарувини йўқотгани оқибатида транспорт воситаси йўлдан чиқиб, дарёга тушиб кетган.

custom img

Тошкент аэропортида спорт озуқаси сифатида қадоқланган наркотик моддалар аниқланди

Спорт озуқаси сифатида кўрсатилган қўшимчалар ичидан 350 минг доллар қийматдаги синтетик наркотик модда топилди.

custom img

Одам савдосининг ярмидан кўпини жинсий эксплуатация ташкил этaди — ИИВ

2025 йилда одам савдоси билан боғлиқ 177 та ҳолат кузатилган бўлиб, унинг 92 таси жинсий эксплуатацияга тўғри келган.

custom img

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида содир бўлган жанжал фожиа билан якунланди

Марҳумнинг ўлимига кўкрак қафасига етказилган жароҳат ва  юрак қисми зарарланиши сабаб бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"