Жиноят

Тошкент аэропортида спорт озуқаси сифатида қадоқланган наркотик моддалар аниқланди

Спорт озуқаси сифатида кўрсатилган қўшимчалар ичидан 350 минг доллар қийматдаги синтетик наркотик модда топилди.

Тошкент аэропортида спорт озуқаси сифатида қадоқланган наркотик моддалар аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари томонидан синтетик гиёҳвандлик воситаларини биологик фаол қўшимча сифатида олиб киришга уринган қўшни давлат фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот котиби хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, йўловчи божхона назоратининг “яшил” йўлагидан ўтишга уринган вақтида унинг багажидаги спорт озуқаси сифатида тақдим этилган икки дона биологик фаол қўшимча қутиси божхоначилар эътиборини тортган.

 

Текширув давомида ушбу капсулалар асл кўринишидан фарқ қилиши аниқланган. Хусусан, ишлаб чиқарувчи маълумотларига кўра қутиларда 760 дона оқ рангли капсула бўлиши лозим бўлган бўлса, амалда уларнинг сони 920 тани ташкил этгани, капсулалар эса сариқ ва қизил рангларда экани маълум бўлган. Бу эса маҳсулотлар қўлбола тарзда қайта қадоқланганини кўрсатган.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораторияси хулосасига кўра, капсулалар таркибида “Альфа-ПВП” туридаги синтетик наркотик модда борлиги аниқланган. Ушбу гиёҳвандлик воситаларининг қора бозорида чакана нархи 350 минг доллларгача етиши қайд этилди.

 

 

"Тошкент-АЭРО" ИБК тезкор тузилмалари томонидан тезкор тадбир Юқоричирчиқ туманида давом эттирилиб, ушбу йўловчи кейинчалик "закладка" усулида тарқатиш учун мўлжалланган гиёҳвандлик воситасини яшириб кетган манзил-ҳавола ҳам топилган. Кўздан кечириш жараёнида яширин жойдан бир дона полиэтилен пакет топилиб, унинг ичида тахминан ярим килограмм оғирликдаги “гашиш” моддаси борлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.