Чирчиқда безорилик билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар ушланди
Улар руҳий ва жисмоний босим ўтказиш орқали фуқаролардан пул ундирган.

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида кўча ечими ва безорилик билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
Маълум қилинишича, қўлга олинган шахслар жамоат тартибини қўпол равишда бузиб, фуқароларга нисбатан руҳий ва жисмоний босим ўтказиш орқали пул ундириш билан шуғулланган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Қўлга олинган шахслар қуйидагилар:
- Саидов Икром Эркинович, 1988 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам Жиноят Кодексининг 277-моддаси билан судланган;
- Саидов Ислом Эркинович, 1990 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам Жиноят Кодексининг 267-моддаси билан судланган;
- Баизбаев Умиджон Зафар ўғли, 1998 йилда Тошкент вилоятида туғилган;
- Рустамов Аъзамжон Мансурович, 2001 йилда Бухоро вилоятида туғилган;
- Супонов Қурбонали Носирович, 2002 йилда Навоий вилоятида туғилган;
- Фармонов Мирзохид Шухратович, 1988 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган.
Фуқаролардан ушбу шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларидан жабрланган бўлса, ДХХнинг 1520 ёки ИИВнинг 102 қисқа рақамларига мурожаат қилиш сўралмоқда.








