Ўзбекистон ва Чехия ўртасида икки томонлама битимлар тўплами имзоланди
Бир қатор соҳалар бўйича икки томонлама келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабиш Кенгайтирилган ҳамкорликни илгари суриш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, иқтисодиёт, саноат, илмий ва технологик ҳамкорлик, дипломатик кадрларни тайёрлаш, метрология лабораториясини биргаликда лойиҳалаштириш ва ташкил этишни қўллаб-қувватлаш, метрология соҳасидаги илмий-инновацион ҳамкорлик, геология соҳасидаги ҳамкорлик, электропоездларни етказиб бериш тўғрисида ва бошқа икки томонлама келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.









