Жиноят

Хоразмда ИИО ходими 4,5 минг доллар билан ушланди

Тезкор тадбирларда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими методисти, ФВБ катта инспектори, вазирлик ходими қўлга олинди.

Хоразмда ИИО ходими 4,5 минг доллар билан ушланди

Ўзбекистонда ишга жойлаштириш, турли рухсатномаларни расмийлаштириш ҳамда ижтимоий нафақа тайинлаш жараёнлари билан боғлиқ бир қатор коррупция ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда тезкор тадбирлар ўтказилган.

 

 

Хоразм вилоятида аниқланган ҳолатда, вилоят ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кичик инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг ишончига кирган. У фуқаронинг танишини ички ишлар органларига ишга жойлаштириб беришни ваъда қилиб, 4,5 минг АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида инспектор олдиндан 1 800 АҚШ доллари ва 2,4 млн сўм олган вақтида ушланган.

 

 

Тошкент вилоятидаги ҳолатда эса туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими методисти хусусий оилавий боғча ташкил этмоқчи бўлган фуқародан рухсатнома олиб бериш эвазига пул талаб қилган. У санитария талабларига мослик бўйича ҳужжат тайёрлаш учун 1,5 млн сўм, ёнғин хавфсизлиги бўйича ижобий хулоса олиш учун эса 200 АҚШ доллари сўраган. Методист пул маблағларини олган вақтида ушланган.

 

 

Шунингдек, тезкор тадбир давомида ушбу маблағнинг бир қисмини олган туман Фавқулодда вазиятлар бўлими катта инспектори ҳам қўлга олинган.

 

 

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилган. Чимбой туманида яшовчи аёл Кегейли тумани фуқаросига ёшга доир нафақа тайинлаб беришда иш стажини сунъий равишда кўпайтиришни ваъда қилиб, 7 млн сўм олган вақтида ушланган. Маълум бўлишича, у бу ишни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида ишловчи ўғли орқали амалга оширишни режалаштирган.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Бухорода ЙПХ ходими пиёдани уриб кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга ойдинлик киритилди.

custom img

Андижонда Давлат активлари бошқармаси бош мутахассиси 15 минг доллар пора билан ушланди

“Ҳудудий электр тармоқлари” муҳандиси, Кадастр бўлими бошлиғи ҳам пора олаётганда қўлга олинди.

custom img

Сурхондарёда 7,7 гектар ерни 800 млнга сотмоқчи бўлган фермер ушланди

Фермер қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонини фуқаро номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

custom img

Нукусда собиқ бошлиғини шантаж қилиб, 200 минг доллар олмоқчи бўлган ходим ушланди

У аввал ўзи ишлаган жамиятнинг обрўсини туширувчи маълумотлар борлигини айтиб, уларни тарқатмаслик эвазига фуқародан пул талаб қилган.

custom img

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

У ўзбошимчалик билан қурилган ва бузилиши белгиланган бинонинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

custom img

Фарғонада аёли ва қизини қасддан ўлдирган эркак 19 йилга қамалди

Эркак маст ҳолда қайнотасининг уйига келиб, алимент тўламаслик мақсадида хотини ва 2 ёшли қизини пичоқлаган.

custom img

Бухорода эркакни “шантаж” қилган аёллар ушланди

Аёллардан бири эркак билан ишқий муносабатда бўлган ва ёзишмаларни тарқатмаслик учун пул талаб қилган.

custom img

Наманганда аёл укол олаётганда вафот этди

Ҳолат юзасидан ҳамширага нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"