Жиноят

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

У ўзбошимчалик билан қурилган ва бузилиши белгиланган бинонинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

Қорақалпоғистон туманларидан бирида фаолият юритган Кадастр бўлими бошлиғи пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича,  мазкур мансабдор шахс 1987 йилда туғилган фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 132 м² ер майдонида қурилган, лекин фуқаролик ишлари бўйича суднинг 2024 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан мажбуран бузилиши белгиланган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ва унинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

 

У ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқародан 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. 

 

Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"