Жиноят

Нукусда собиқ бошлиғини шантаж қилиб, 200 минг доллар олмоқчи бўлган ходим ушланди

У аввал ўзи ишлаган жамиятнинг обрўсини туширувчи маълумотлар борлигини айтиб, уларни тарқатмаслик эвазига фуқародан пул талаб қилган.

Нукусда собиқ бошлиғини шантаж қилиб, 200 минг доллар олмоқчи бўлган ходим ушланди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида товламачилик йўли билан собиқ раҳбаридан 200 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 1980 йилда туғилган чет эл фуқароси Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлигига ариза билан мурожаат қилган. Аризада ўзи раҳбарлик қилаётган жамиятнинг Нукус шаҳридаги филиалида ўтган йилнинг ноябрь ойидан 2026 йилнинг февраль ойигача оператор сифатида ишлаган С исмли шахснинг унга интернет орқали хат ёзиб, ушбу жамиятнинг обрўсини туширувчи маълумотлар борлигини айтиб, қўрқитаётганини билдирган.

 

Ҳар хил гаплар билан босим ўтказган мазкур С исмли Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро 200 минг доллар бермаса, ушбу маълумотларни оммавий ахборот воситаларига тарқатиб юборишини айтган.

 

Мазкур фуқаро муқаддам Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан судланган. Амалга оширилган тезкор-қидирув тадбири давомида С исмли фуқаро Нукус шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ариза эгасидан 200 минг долларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"